«Зирапча» кўрсатуви нега тўхтатиб қўйилди?

0

Райҳон Уласенова билан бўлиб ўтган суҳбат давомида журналист «Зирапча» кўрсатуви билан боғлиқ бир нечта саволларни ҳам бериб ўтган. Улардан бири «Зирапча» кўрсатуви нега тўхтатилгани ҳақидаги савол бўлган.

Райҳон Уласенова мазкур кўрсатув тўхтатилмаганини, шунчаки иккинчи мавсумдан сўнг кўрсатув ижодкорлари бироз куч йиғиб олаётганликларини таъкидлаб ўтган. Учинчи мавсум, албатта, бўлади. Фақат кастинг ҳали ўтказилмади.

Кўрсатув раҳбарияти мухлислар ўртасида «Зирапча» кўрсатуви керакми?» мавзуида сўровнома ўтказишганда одамларнинг кўпчилиги «Керак!» деб жавоб беришган. Шундан сўнг улар кўрсатувнинг учинчи мавсумини намойиш этишга келишиб олишган.