БОЙҚУШ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

1

 

1. Ҳамма бойқушлар ҳам тунда ов қилмайди. Айримлари кундузги ҳаёт тарзига эга.

2. Бойқуш полопонлари сўқир ва танасида оқ юнг билан туғилади.

3. Бойқушни аслида ҳеч ким кўрган эмас. Фақат сайрашини эшитган холос.

4. Бойқуш туғма маҳлуқ ҳисобланади.

5. Бойқушнинг бўйни шу қадар эластикки, у бошини 270 даражагача бура олади.

6. Бойқуш деярли товушсиз учади.

7. Ҳаёти давомида бойқуш бир марта турмуш қуради ва умрининг охиригача жуфтига содиқ қолади.

8. Ўлжасини ҳимоялаш мақсадида бойқуш инига тирик илонни келтириб қўяди. Илон ўлжа ўғриларини йўқ қилади.

9. Бойқуш дунёни қулоқлари билан кўради.

10. Бойқушнинг энг севимли таоми типратикондир. У типратиконнинг игналарини ўз тирноқлари ёрдамида юлиб ташлайди.

11. Фақат ўсимликлар билан озиқланувчи бойқуш бу эльфа бойқушидир.

12. Филин деб аталган бойқуш тури асосан бургут ва тўнғизларни тутиб ейди.

13. Бойқушлар балиқ тутишда ҳам устаси фаранг.

14. Қадимдан бойқуш ёвуз руҳлар элчиси дея баҳоланган. Шу сабабли бойқуш сайраган ерда бирор фалокат юз беришини тахмин қилишган.

15. Бойқуш эркинликда нари борса 10 йил умр кўради. Тутқунликда эса у 40 йилгача яшаши мумкин.

16. Бойқушнинг ёши улуғ урғочиси эркагидан 20-25 фоиз оғирроқ вазнга эга.

17. Бойқуш ёмғирни севади. Чунки ёмғир ёрдамида қанотларини тозалаб олади.

18. Японида шундай ресторанлар борки, залга усти ёпиқ, бойқуш солинган қафаслар илиб чиқилган. Мижозлар уларнинг сайраши остида овқатланишади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

 

1 ТА ФИКР

  1. 3-банд галатимасми? Мен курганман.
    Кизикарли фактлар булимини узларинг уйлаб, эслаб ёзмасдан, аник фактлар билан ёзинглар. Тугри, аник фактлар бор ичида, лекин уз фикрларинг хам борда… Шундан кейин бу булимга унчалик ишонгиси келмайди одамнинг.

Comments are closed.