Раҳматуллоҳ домла ўзи ҳақида тарқалган гапларга жавоб берди: «1 ойлаб концерт рекламаси кетади, ишингиз йўқ. Бир домла кулиб суратга тушса, куйиб кетасиз!» (+аудио)

0

Гап нима ҳақида кетаётганини кимдир тушунди, кимдир йўқ. Бир неча кун олдин юқоридаги расм ижтимоий тармоқларда эълон қилинди ва гап-сўзларга сабаб бўлди. Раҳматуллоҳ домла инсонларни хатмонага таклиф этиш мақсадида суратга тушгани ва суратда “Жаброил алайҳиссалом билан кўришишни истайсизми?” деган савол бўлгани муҳокама қилинган эди. Куни кеча эса Раҳматуллоҳ домла ушбу вазиятга изоҳ берди.