Қарздорнинг кўзини очган уят

0

Мажбурий ижроо бюросининг Қўқон шаҳар бўлими томонидан Данғара туман маъмурий судининг 29.01.2019 йилдаги қарздор Р.Хамраевдан ундирувчи А.Милибаев фойдасига 9 млн 949,4 минг сўм моддий зарар ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатига асосан давлат ижрочиси томонидан қарздор бир неча маротаба расман огоҳлантирилган.

Бироқ қонунда белгиланган 15 кунлик ихтиёрий муддат давомида ва ундан кейин ҳам қарздор Хамраев зарарни тўлашни мутлақо истамаганлиги сабабли қарздорнинг номига расмийлаштирилган кўчмас мулк, банк ҳисоб рақамлари, омонат жамғармаси, транспорт воситалари ваколатли идоралар орқали текширилганида ҳам унинг номига ҳеч қандай мулк ва пул маблағлари аниқланмаган.

Шундан сўнг давлат ижрочиси қарздорнинг яшаш уйида эҳтиёжидан ортиқча бўлган мулкларни аниқлаш ва хатлаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини раиси, маҳалла фаоллари ва холислар иштирокида кўздан кечириш ўтказилаётган вақтда қўни-қўшни ва маҳалла фаоллари олдида уялганидан 9 млн 949.4 минг сўм зарарни нақд шаклда тўлиқ тўлаб юборди.

Яна бир шу каби ҳолат, жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 26.09.2018 йилдаги ҳукми билан Х.Мухаммедовдан ундирувчи Д.Усмонова фойдасига 6 млн 948,5 минг сўм моддий зарар ундириш белгиланган бўлишига қарамасдан қарздор 2018 йил октябрь ойидан буён ўз қарзини тўлашдан бош тортиб келган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздор ишлаб келаётган қурилиши ишлари билан шуғулланувчи корхонада ишлаб келаётганлигини аниқлаган ва зарарни ундиришни унинг иш ҳақига қаратилган. Бироқ қарздор бундан хабардор бўлгач, зарарни тўламаслик учун ишдан бўшайди.

Фақатгина давлат ижрочиси тегишли маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, маҳалла фаоллари ва ҳудуд профилактика инспектори иштирокида қарздорнинг яшаш хонадонида кўздан кечириш тадбирини бошламасиданоқ қарздор маҳаллада шарманда бўлаётганини ҳис этиб, қарздорликни тўлиқ бартараф этган.