Сирдарёда бир кунда 4 та оила тикланди

0

Вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун алимент ундирувлари жараёнида ёшларнинг бир-бирини кечиришлари, фарзандлар бахти камоли учун оила бутлиги зарурлиги алоҳида таъкидланиши ўз самарасини бериши тайин.

Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор А.Бурунбоевдан ундирувчи Х.Жантураеванинг фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланганди. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор ва ундирувчи билан олиб борилган тарғибот-тушунтириш ишлари натижасида бугунги кунда оила яраштирилиб, улар бирга яшашмоқда. Шунингдек, бўлим ходимларининг сайъи-ҳаракатлари билан туманда яшовчи Полвоновлар, Музаффаровлар, Ўрозовлар оилалари ҳам ўзаро яраштирилиб, оилалар тикланди.