Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 4 июн куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

4 июн куни бўлар-бўлмас юмушларга чалғиш ўрнига оила аъзоларингиз билан кўпроқ мулоқот қилинг. Ишхонада муҳим вазиятларни, имкониятларни қўлдан чиқарманг. Эътиборсизлигингиз охир-оқибат қимматга тушиши мумкин. Тадбиркор бўлсангиз, янги ҳамкорлар танлаш масаласига эътибор қаратинг. Агар жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг истакларини ҳисобга олмасангиз, муҳаббатда ҳам кўнгилсизликка дуч келишингиз ҳеч гап эмас.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун зудлик билан бассейн ёки фитнес клубга йўл олишингиз керак. Саломатликни мустаҳкамламасангиз, умуртқа поғонангизни тўлиқ даволамасангиз бўлмайди. Ўзингиз учун нокерак муносабатлардан воз кечинг. Улар сизга қўшимча муаммо келтириб чиқаради холос. 4 май катта ишларга пул тикиш учун муваффақиятсиз кечади. Олис сафар ҳам кўнгилсизликка сабаб бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

4 июнда ишга кеч келишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Нафақат обрўйингиз тўкилиши мумкин, балки мукофот пулларидан қуруқ қоласиз. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиз билан зиёфатга боришингиз кутилмоқда. Спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслигингиз тавсия этилади. Рўзғорингиз билан боғлиқ муҳим ҳужжатларни имзолашда сергак туринг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун қисқичбақа буржи остида туғилганларнинг эътиборида фақат моддий аҳволи бўлади. Уларни фақат шу нарса қизиқтиради. Қарзларингиз кўп. Уларни тўлаш учун яна қарзга ботишингиз эҳтимолга яқин. Демак, бундай вазиятда қолмаслик учун қўшимча даромадли иш топишингиз лозим бўлади. Аммо яқинларингизга бу муаммо ҳақида ҳеч нарса демаганингиз маъқул.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

4 июн куни куч ҳам, сабр ҳам, имконият ҳам етарли бўлади. Бу нарсалар мартабангиз янада ортиб бориши учун хизмат қилади. Оиласизлар кундузи бир инсон билан танишишлари натижасида оилавий ҳаётга бўлган муносабатларини тубдан ўзгартиришлари мумкин. Рўзғор икир-чикирларини ҳам эътиборсиз қолдирманг. Овқатланиш меъёрини ва режимни бузманг. Имкон доирасида кўча овқатини еманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Эрта тонгдан ўзингиз сезмаган ҳолда тушкун кайфиятга тушиб қолишингиз мумкин. Бунга ўзингиз тарафингиздан йўл қўйилган хатоликлар сабаб бўлади. Кун давомида руҳ ва тананинг мутаносиблигини таъминлашга ҳаракат қилинг. Бугун табиат қўйнида дам олиш, пляж ёки бассейнда чўмилиш, томорқада терга ботиб ишлаш хайрли кечади. Буларнинг барчаси сизга фақат яхшилик ҳадя этади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

4 июнда оила қуриб улгурмаганлар кўплаб бир-биридан ажойиб, қизиқарли танишувларни бошдан кечиришади. Уларнинг айримлари сизга бир умрлик содиқ дўст бўлиб қолиши ҳам мумкин. Оилангизда нимадир сабаб бўлиб катта жанжал юзага келиш хавфи бор. Олдини олинг. Ҳойнаҳой, жанжал пул туфайли келиб чиқса керак. Саломатлигингизни эҳтиётланг, асабни асранг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун оилангизда ҳам, иш жойингизда ҳам сокинлик ва аҳиллик кўзга ташланади. Раҳбарлар билан ўзаро муносабатларда эса ростакамига муаммо пайдо бўлиши кутилади. Эҳтиётингизни қилинг. Эски қадрдонлардан бири билан ҳам орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлиш хавфи сезилмоқда. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилсангиз, бу кўнгилсизликлар барҳам топармиди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

4 июн куни меҳнат таътилига чиқиш учун раҳбар номига ёзилган ариза тасдиқланади. Демак, сиз жомадонга керакли жиҳозларни жойлаб, тоғларгами жўнаб қолишингиз учун имкон бор. Дала ҳовлингиз бўлса, таътил баҳонасида ўша ерда ишлаб вақт ўтказсангиз ҳам биров сизни уришмайди. Қайтанга жисмонан мустаҳкам тортасиз. Кечқурун фавқулодда бўлса ҳам кимникигадир меҳмонга борманг. Катта жанжал исканжасида қолиб кетишингиз мумкин. Омадингизни берсин!..

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Кимнингдир ҳисобига пул ўтказиш зарурати туғилса, ниҳоятда тартиб билан иш кўринг. Акс ҳолда молиявий операциянгиз муваффақиятсиз якун топиши мумкин. Суюкли инсонингиз билан мулоқотда хотиржамлик ва сабр талаб этилади. Иккингизнинг орангиздан айбдор қидиришни бас қилинг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Меҳмонлар баҳонасида кайфиятингизни янада кўтариб оладиган бўлиб турибсиз.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

4 июнда кунингиз қуёшли кечади. Фақат оиладаги айрим муаммолар хуноб қилиб ўтиши мумкин. Бу муаммоларни ҳал этмасангиз, жуфтингиз билан жиқиллашиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Бугун спортзалга бориб жисмоний машқлар билан шуғулланиш, аёлларга гўзаллик салонига мўралаб ўтиш ва йога билан банд бўлиш муваффақиятли кечади. Саломатлигингиз ўз қўлингизда албатта. Бироқ барибир мутахассис ёрдамисиз ҳеч нарсага эриша олмайсиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Тақдирнинг ўзи сизни қайсидир жабҳада қатъий қарор чиқаришга мажбур этади. Кўрибсизки, кечқурунга бориб шу қарорингиз сизга бахтли ва ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади. Йирик лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга киришсангиз, аниқликка алоҳида эътибор қаратинг. Бугун кечки пайт ташкил этиладиган тантаналар, хориж сафарига отланиш омадли кечади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади