Миллатлар Лигаси. Бугун Роналду бошчилигидаги Португалия финал йўлланмаси учун Швейцария билан кураш олиб боради (АНОНС)

0

Бугун, 5 май куни Португалиянинг Порту шаҳрида жойлашган «Драгау» стадионида Миллатлар Лигасининг ярим финал ўйини бўлиб ўтади. Унда мезбон Португалия термаси Швейцарияга қарши баҳс олиб боради.

Терма жамоалар шу вақтгача бир-бир билан барча мусобақаларда 22 марта тўқнаш келган бўлиб, 7та ғалаба португаллар томонида бўлса, 10таси эса уларнинг рақиблари томонида. Яна бешта ўйинда эса муроса йўли танланган.

Қайд этиш жоизки, иккала жамоа ҳам юқори дивизионнинг ўзлари иштирок этган гуруҳларида биринчи ўринни эгаллашган. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Терма жамоаларнинг бугунги ўйин учун қайдномаси қуйидагича:

Ушбу жуфтлик ғолиби эса финалда Голландия – Англия ўртасидаги учрашувда зафар қучган терма жамоа рақиблик қилади.