Буффон фаолиятини қачон якунлаши маълум бўлди

0

41 ёшли италиялик посбон Жанлуижи Буффон 2020 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида қатнашишни ният қилмоқда, дея хабар қилади La Gazzetta Dello Sport.

Манбанинг маълум қилишича, Буффон мусобақа регламентига кўра 23 ёшдан катта уч футболчига ажратилган лимитнинг бирига эга бўлмоқчи ва Италия терма жамоаси билан олтин медалларга эга чиққанидан кейин фаолиятига якун ясамоқчи.

Аввалроқ, дарвозабоннинг ПСЖ билан тузган шартномаси 30 июнь куни якунига етиши маълум бўлганди. Сўнгги хабарларга кўра, унга «Барселона» клуби қизиқмоқда. Бироқ, «Жижи»нинг келажаги борасида ҳали ҳеч қандай аниқ маълумот йўқ.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here