Одамларнинг кулгу ва ғазаби бир нуқтада: «Скарпионга ўхшаган плагиат фильмга миллиардлаб пул ажратилади-ю, “танка”си йўқ иқтидор эгасига идиш-товоқ бериб қутулишади!”  

0

72-халқаро Канн фестивали Гран-присини қўлга киритган ўзбекистонлик ёш режиссёр Шокир Холиқовга «Ўзбеккино» сервиз совға қилди. Бу ҳақда режиссёрнинг ўзи «Facebook»даги саҳифасида эълон қилган.

Канн шаҳридаги фестифал доирасида Холиқов ўзининг «Чой» номли қисқа метражли фильмини тақдим этган. Тақдимот имконияти чекланган инсонларнинг долзарб муаммоларига жамоатчилик эътиборини тортишга қаратилган ЭНТРЭ 2 Марчес лойиҳаси доирасида ўтказилган.

Кино оламида юрган ижодкорлар “Скрапионга ўхшаган плагиат фильмга  миллиардлаб пул ажратилади-ю, “танка”си йўқ иқтидор эгасига идиш-товоқ бериб қутилишади” дея киноя қилишмоқда.