Маҳмуд Муродов янги ташкилотдаги илк жангини UFC’нинг собиқ аъзосига қарши ўтказди (+видео)

0

Аралаш қоидалар бўйича жанг санъати (ММА) вакили бўлган ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов янги проумотерлик компанияси, яъни, OKTOGON MMA билан шартнома имзолагани ҳақида хабар бергандик.

Бугун 29 ёшли спортчи мазкур компания тасарруфида илк жангини UFC’нинг собиқ аъзоси бразилиялик Уда Перейрага қарши ўтказиб, рақибини илк раунддаёқ нокаутга учратди.

Эслатиб ўтамиз, Муродов бугунги жангини ҳам қўшиб ҳисобласак, 27 бора октогонга кўтарилиб, уларнинг 22тасида қўли баланд келган.