Америкалик дипломат Вашингтонда тожикистонлик хотинини отиб ўлдирди, сўнг ўз жонига қасд қилди

0

Америкалик дипломат тожикистонлик турмуш ўртоғи Лола Ғуломовани отиб ўлдирди, сўнг ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар бермоқда.

45 яшар аёлнинг ўқ излари бўлган жасади 7 июнь куни Вашингтондаги уйидан топилди. Шу куни эр-хотин ажрашиш жараёнини якунлаш учун судга бориши лозим эди.

Полиция эшикни синдириб, уй ичига кирганида Ғуломованинг эри — АҚШ Давлат департаменти ходими Жейсон Рифф ҳам ўзини отди. У кейинчалик касалхонада бошидан олинган жароҳат туфайли вафот этди.

Жейсон Рифф ва Лола Ғуломова шу йил март ойида 18 йиллик турмушдан сўнг ажрашишга қарор қилганди. Эр-хотиннинг фожиа пайти уйдан ташқарида бўлган 2 нафар қизи бўлиб, улардан каттаси шу куни мактабни тамомлаётганди.

Охирги вақтларда АҚШ Савдо вазирлигида ишлаётган Лола Ғуломова янги 4 йиллик шартномани имзолаган ва 2020 йилда Белградга жўнаб кетиши лозим эди. У ўзи билан қизларини ҳам олиб кетмоқчи бўлган, бироқ Рифф бундан норози эди.

 

daryo.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here