Кун фотоси: Даврон Кабулов қишки телпакда Питерга йўл олмоқда!

0

Нега бу суратга кун сурати деб ном қўйдик? Чунки у ҳозирда юртимизда кузатилаётган аномал об-ҳавони жуда усталик билан акс эттириб беради. Кундузи шу қадар жазирамаки, футболкани ечиб отгинг келади. Кечқурун эса эгнимизга илиш учун устки кийим қидириб қоляпмиз.

Ҳар ёз ҳовлидаги каравотда ётадиганлар ҳали ҳам юлдузларни томоша қила олгани йўқ. Болаларнинг бассейни эса дам урилмай пучмайиб ётибди. Ғалати ҳолат, шундай эмасми?!

Агар Даврон Кабуловнинг суратига қайтадиган бўлсак, у шу кийимда Шоҳруҳхоннинг Питердаги концертида бошловчилик қилмоқчи!

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here