Бу йил бешта университетга давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топширилади

0

Давлат қабул комиссиясининг қарорига кўра, Ўзбекистондаги 5та ОТМ учун ҳужжатларни барча шаҳар ва туманлардаги ДХМлар орқали топшириш мумкинлиги белгиланди. Булар:

1. Тошкент давлат юридик университети
2. Қорақалпоқ давлат университети
3. Гулистон давлат университети
4. Фарғона давлат университети
5. Самарқанд давлат университети

Қайд этиш керакки, жорий йилда давлат хизматлари маркази орқали барча ОТМлар учун ҳужжатлар топшириш мумкинлиги, эндиликда абитуриентлар ОТМга бориши шарт эмаслиги, ўз туманида ҳам ҳужжат топшира олиши ҳақида айтилганди.