Мбаппе Месси ва Роналдудан тезроқ кетмоқда

0

Франция терма жамоаси ҳамда ПСЖ клуби форварди Килиан Мбаппе Евро-2022нинг саралаши доирасидаги Андоррага (4:0) қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этди.

Мазкур аниқ зарба футболчининг термадаги 13 ҳамда фаолиятидаги юбилей 100 голига айланди. У бу натижага 20 ёш 173 кунлигида эришди. Бу эса 5 каррадан «Олтин тўп» соҳиблари Лионель Месси ҳамда Криштиану Роналдудан тезроқ демакдир.

Месси юзлик давонни 22 ёш 97 кунлигида забт этган бўлса, Роналду эса 22 ёш 356 кунлигида 100 голини урганди.

Шунингдек, Мбаппе голларининг 27тасини «Монако» сафида, 60тасини эса ПСЖ таркибида урган.