PES2020 футбол симуляторининг расмий трейлери чиқди. Унинг муқовасида «Барселона»нинг бугунги ҳамда ўтмишдаги афсоналари бўлади (+видео)

0

Konami компанияси Pro Evolution Soccer футбол симуляторининг навбатдаги қисми яъни PES2020га атаб трейлер тайёрлади.

Роликнинг асосий қаҳрамонлари «Барселона»нинг ҳозирги афсонаси Лионель Месси ҳамда ўтмишдаги юлдузи Роналдиньо бўлади. Видеода шунингдек, каталонияликларнинг собиқ аъзоиси Андреас Иньестани ҳам кўришимиз мумкин.

Қайд этилишича, ўйиннинг янги қисмида реал трансферлар лойиҳаси пайдо бўлади ва у диалоглар орқали кечади. Шунингдек, «Лига-мутахассиси» режими ҳам ўзгартирилган.

PES2020 жорий йилнинг 10 сентябрида сотувга чиқарилиши режалаштирилган.