Яширин нарколаборатория фаолияти фош этилди!

0

Россиянинг федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Калуж вилоятида яширин нарколаборатория фаолияти фош этилди. Мазкур лабораторияда синтетик наркотик моддаларни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириб келган икки нафар Россия фуқароси тезкор тадбир давомида ҳисбга олинган.
Лабораторияда ишлаб чиқариш жараёнидан ўтиб, яширин омборхонада сақланаётган салкам ярим тонна оғирликдаги таркибида наркотик модда сақловчи препаратлар мусодара қилинди. Шундан 30 килограмми амфетамин гуруҳидаги воситаларни ва 460 литрдан кўпроғи наркотик суюқликни ташкил этади.
Яширин лаборатория хусусий хонадонда ташкил этилган бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар интернет-дўконлар орқали харидорларга етказилган.