Раъно Зокирова: «Бизнинг давримизда киносъемкалар бошқача бўларди…» (+Видео)

0

Эл суйган санъаткор, сериалларда мунтазам рол ижро этадиган ва ҳозирда дубляжда яна ўзини синаб кўраётган Раъно Зокирова «MTV Show» кўрсатуви меҳмони бўлди. Кўрсатув давомида бу малоҳатли актриса Достон Убайдуллаевнинг бир қатор саволларига жавоб қайтарди. Жумладан у олдинги кино суратга олиш жараёнлари ва ҳозиргиси бир-бирига таққослаб, қуйидагиларни ҳикоя қилиб берди.

— Бизнинг давримизда битта фильм ойлаб суратга олинарди. 70-80 талаб одам тун-у кун хизматда бўлган. Бирга ўтириб, овқатланардик. Бирор ерга борсак, 7-8 талаб машина, ортимиздан ГАИ ходимлари кузатиб борган… Ҳозир-чи, қаерга қараманг, ҳамма ерда камера. Бири фильм суратга олади, бири тўй ёки клип. Билмадим, бизнинг давримизда атмосфера бошқача эди, – дейди актриса суҳбат давомида.