ҲИНДИСТОН АМЕРИКАГА ҚАРШИ «УРУШ» ЭЪЛОН ҚИЛДИ…

0

 

Куни кеча Ҳиндистон ҳукумати Америка Қўшма Штатларидан келтириладиган барча турдаги маҳсулотларга нисбатан қўшимча давлат божини белгилади. Шу ҳақдаги қарор Ҳиндистон молия вазирлиги тарафидан тайёрланган.

Қўшимча давлат божлари хусусидаги янги қарор 16 июндан кучга кирди. Божлар бодом, олма, грек ёнғоқлари ва бошқаларга нисбатан белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Америка Ҳиндистон ва Туркияни савдо имтиёзларидан маҳрум этганди.

Аслида бу «уруш» ўтган йили бошланган. Ўшанда Америка раҳбари Дональд Трамп Ҳиндистондан келтириладиган алюминийга қўшимча бож белгилаган. Ҳиндистон ҳам Американинг ушбу ҳаракатларига қарши албатта жавоб қайтарилишини маълум қилган.