Тайсон Фьюри мағлубиятсиз келаётган рақибини нокаутга учратди (+видео)

0

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги «MGM Grand» аренасида профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида британиялик Тайсон Фьюри ҳамда Том Шварц (Германия) ўртасида WBC Inter-Continental камари учун жанг бўлиб ўтди.

12 раундга мўлжалланган тўқнашувнинг иккинчи раундидаёқ Фьюри рақибини техник нокаутга учратган ҳолда зафар қучди. Қайд этиш жоизки, Шварц фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. У бунгача 24та жанг ўтказган ва барчасида қўли баланд (16 КО) келганди.

Ўз навбатида 30 ёшли Тайсон проф рингдаги 29 жангида 28 ғалабасини (20 КО) қўлга киритди.