ФЛОРИДА СУДИ ТРАМПГА ҚАРШИ ИШ ЖАРАЁНИНИ ТЎХТАТДИ…

0

 

Американинг Флорида штати федерал судьяси Вильям Юнг мамлакат президенти Дональд Трампга қарши бошланган суд жараёнини тўхтатди. Эслатиб ўтамиз, Трампни унинг сайловолди штати ходималаридан бири судга бериб, унга тегинганлик ва мажбуран бўса олганликда айблаб судга берганди.

У Алва Жонсон исмли аёл бўлиб, Трамп 2016 йил 24 август куни сайловолди митинги пайтида унинг хоҳишига қарши борган ва куч ишлатган ҳолда бўса олганини таъкидлаган. Суд бу иш жараёнини тугатаркан, Жонсон хонимга яна бир имконият берди. Яъни, энди бу аёл ўттиз кун ичида Трампни яна худди ўша айблов бўйича қайта судга бериши мумкин.

Бунга қадар жами 20 нафар аёл Трампни ўзларига тегажоғлик қилганликда айблаб судга мурожаат этган. Аммо бу айбловлар ўз исботини топмаган.