Нурмагомедов қайси футбол клубига мухлислик қилиши ҳамда профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида энг кучли боксчи ким эканлиги ҳақида фикр билдирди

0

UFC’нинг енгил вазн тоифаси чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов қайси футбол клубига мухлислик қилиши эканлиги ҳақида фикр билдирди.

“Менга «Ливерпуль» ёқади. 2005 йили мен уларнинг Чемпионлар лигаси «Милан»га қарши баҳсини яхши эслайман. Доғистондаги соҳилда катта экран ўрнатилганди. Ўйинни кўриш учун 1000га яқин томошабин тўпланганди. Биринчи бўлимдан сўнг, «Ливерпул» 0:3га ютқайтоган вақтида, уларнинг вазиятни ўнглашига ишонганман. Менга ўша жамоа ёқар эди. Милан Барош, Владимир Шмицер, Йон-Арне Риисе, Сами Хююпя, Стивен Жеррард… Бу ақлбовар қилмас клуб эди. Ҳозир ҳам «Ливерпуль»да яхши жамоа шаклланган. Чемпионлар лигасида уларнинг ишитокидаги барча учрашувларни томоша қилдим. Бироқ, мен «Реал»нинг ашаддий мухлисиман. Шунингдек, менга АПЛ ўйинларини кузатиш ёқади. Гарчанд, қуйи ўринлардаги жамоалар ўртасида баҳслар бўлса ҳам”, – дея айтиб ўтган Нурмагомедов.

Шунингдек, «доғистонлик бургут» бугунги кунда профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида қайси боксчи кучли эканлигига муносабат билдирди.

«Ўйлашимча, Тайсон Фьюри энг яхшиси. Уни ҳозирги кунда бокс оламида ҳам энг яхши деб ҳисоблайман. Сабаби, биз унинг Уайлдерга қарши жангини кўрдик. Агар нокдаунга тушмаганида, у рақибини таслим қилган бўларди. Умуман, ҳозирги кунда оғир вазн тоифасида яхши боксчилар йиғилган. Энди Руис, Энтони Джошуа, Деонтей Уайлдер. Агар Владимир Кличко ҳам қайтадиган бўлса, унда юқори дивизион янада кучаяди. Бошқаларни хурмат қилган ҳолда, балки мен адашаётгандурман, лекин, Фьюрини энг яхши деб биламан», – дея қайд этган 30 ёшли жангчи.