Шаҳрам Ғиёсов ва Шаҳло Аҳмедова севишганларми? Тўй қачон?

0

Журналист Феруз Муҳаммад бу гал ўзбекистонлик таниқли боксчи Шаҳрам Ғиёсов билан суҳбат уюштирди. Унда синчков интервьюрер спортчининг қўшиқчи Шаҳло Аҳмедова билан муносабатига алоҳида урғу бериб сўраган.

Шаҳрамнинг «Биз фақат дўстмиз!» деган жавоби унчалик ишонарли чиқмади. Унинг сўзларига кўра, бу жуфтлик бир ярим йиллар аввал кинотеатрда учрашиб, танишишган. Шундан сўнг улар «Қасоскорлар» фильмини биргаликда томоша қилишган.

Ўшандан буён Шаҳрам ҳамда Шаҳлонинг муносабатлари анча қалинлашган.

Суҳбат орасида боксчи тўйи Тошкентда бўлишини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган. Нега энди Тошкентда, Бухорода эмас?

Буни вақт кўрсатади.