Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 18 июн куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

18 июнда сиз ўзингизни вазиятлар қиролидек ҳис эта бошлайсиз. Бу эртак эмас. Ҳақиқатан, бугун ҳар қандай вазиятни ўзингизга бўйсундира оласиз. Ҳайратланарлиси шуки, ишхонангиздаги раҳбарлар ҳам сиздан қайсидир масалада маслаҳат сўрайди. Куннинг иккинчи ярмида турмуш ўртоғингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан боғлиқ ёлғон ва бўҳтондан иборат ахборотни етказишлари мумкин. Айримлар шаҳардан ташқарига дам олиш учун жўнаб кетиши кутилади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни адо этишда сезиларли мушкулотларга йўлиқишингиз мумкин. Бундай лаҳзаларда ўзингизга нисбатан кўпроқ тажрибага эга ҳамкасблардан маслаҳат олишингиз тўғрироқ бўлади. Яқин дўстлардан бири билан орангизда ёқимсизроқ суҳбат юзага келиши мумкин. Лекин бу ёқимсизликни четлаб ўтиш учун имконият бор. Атрофдагилар билан жанжаллашиб қолмаслик учун ўзингизни хотиржам тутинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

18 июн куни оммавий тадбир ёки қуюқ зиёфатга боришдан бош тортмасангиз, барчанинг диққат марказида бўласиз. Ўзингиз ҳам анчадан бери шундай муносабатларни кутиб яшаётгандингиз. Марҳамат, қабул қилиб олинг. Рўзғорингизда ҳам муаммолар етарлича топилади. Аммо улардан қочишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Кечқурун оиласизлар учун романтик учрашув жуда хайрли кечади. Омон бўлинг!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугунингиз ишга тўлиб-тошади. Уларни охирига етказа олмай хуноб бўлишингиз тайин. Хаёлларингизда тартиб бўлиши учун ҳар лаҳзадан илҳомланишга ҳаракат қилинг. Молиявий муаммолар муваффақиятли бартараф этилади. Шу сабабли кечқурун ўзингизга ёқиб тушадиган харидларни амалга оширсангиз тўғри бўлади. Муҳаббатда яқин ўтмишга қайтиб иш кўришдан сақланинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

18 июн куни азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланади. Неки иш бошласангиз, муваффақиятга эришасиз. Муваффақиятларингизга ҳатто Наполеон ҳам ҳавас қилган бўларди. Иш жараёнида қизиқарли учрашувлар ва ёқимли суҳбатлар кутади. Хизмат сафаридан бугунча воз кечинг. Жисмонан зўриқишингиз, натижада соғлиғингизга путур етказишингиз эҳтимоли бор. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббат учун алоҳида вақт ажратинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун ишларингиз шу қадар бароридан келадики, сизни кўра олмайдиган ҳасадгўй ҳамкасблар, танишлар аламига чидай олмаганидан тирсагини тишлашга мажбур бўлади. Албатта тирсаги оғзигача ета олса. Шахсий бизнеси борлар янги шериклар топиб, улар билан биргаликда янги молиявий операцияларни ҳам амалга оширишга улгуришади. Оилалилар кечқурун шахсий ҳаёт билан боғлиқ муҳим бир қарор чиқаришлари мумкин. Лекин бу қарор фақат эзгулик учун хизмат қилади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

У шохдан бу шохга қўнавериш яхшиликка олиб бормайди. 18 июнда ишхонангиздаги юмушларни адо этишда шу ақидага қатъиян амал қилинг. Кун давомида ҳамкасблар, суйган инсонингиз билан баҳслашишингиз эҳтимолга яқин. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида молиявий йўқотишларга юз тутиши мумкин. Аммо олдиндан эҳтиётингизни қилсангиз, бу кўнгилсизлик ортга чекиниши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун айримлар лотерея ўйнаб катта пул ютиб олиши мумкин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Чаён буржи остида туғилганларнинг аксарияти энергия йўқотиш бўйича биринчи ўринда бўлишади. Лекин бу ярим йўлда муҳим ишларни ташлаб қўйиш керак дегани эмас. Тажрибали ҳамкасблар билан баҳслашишингиз ҳам тавсия этилмайди. Куннинг иккинчи ярмида юрагингиз фаолиятига тааллуқли жиддий муаммога рўбарў келишингиз хавфи бор. Олдини олинг ва врачга учрашиб қўйинг. Пул ишлатишда албатта тежамкор бўлинг. Рўзғордаги муаммоларга қўл силташдан сақланинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

18 июн куни бизнес билан шуғулланувчилар кўнгли тоза ҳамкорларга сал ён беришлари керак. Шунда улар қаршисидаги обрўйингиз янада ошади. Анчагина одам сиздан пул қарз олган бўлса, бугун кечки пайт албатта қарзини қайтаради. Кўрибсизки, яна оилавий ғазнангиз пулга тўлади. Уларнинг бир қисмини рўзғор икир-чикирларига сарфланг. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизга совуқчилик тушиши кутилади. Масалага ойдинлик киритинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Иш жойингизда зиммангиздаги вазифаларни ёлқизликда уддалай олмаслигингиз мумкин. Шундай ҳолатларда албатта ҳамкасблар кўмагига суянинг. Нимаики ишга қўл урсангиз, албатта даромадини оласиз. Қариндошларингиз билан ўзаро муносабатларда бироз совуқчилик кўзга ташланиш эҳтимоли бор. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг. Организмни жисмонан зўриқтиришдан сақланинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

18 июнда пул билан боғлиқ ҳар қандай операциялардан юз буринг. Улар сизни инқирозга учратади. Оилавий ҳаётда ҳазил-мутойибага мойиллик талаб этилади. Айниқса, турмуш ўртоғингизнинг чеҳрасида хафақонлик аломатлари кўзга ташланса, ҳазил ўша булутларни тарқатиб юбора олади. Кечки пайт сафарга чиқишингиз кутилмоқда. Сафарингиз жуда фойдали ва хайрли кечади. Фақат серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Тушга қадар сизни тантанали тадбирга таклиф этишлари мумкин. Тадбирдан илиқ таассуротлар билан қайтасиз. Тадбиркорларнинг ҳисоб рақамига яқин ҳамкорлардан катта миқдорда пул келиб тушади. Куннинг иккинчи ярмида меҳмон кутиш ёки меҳмонга бориш каби амалларни бошдан ўтказишингиз эҳтимоли бор. Саломатлигингизни жуда авайланг. Кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади