«Қўқон шамоли» фильми айнан нима ҳақда?

0

Ижтимоий тармоқларда «Қўқон шамоли» фильмининг дастлабки трейки эълон қилинди. Бу ҳақда актёр Бобур Йўлдошев ўз инстаграм саҳифасида маълум қилган.

Қўқон хонлигининг XVIII аср охири — XIX аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда адабий муҳити, ўша давр чигалликлари ҳақидаги «Қўқон шамоли» тарихий фильмининг илк тизери эълон қилинди.
Май ойида бошланган суратга олиш ишлари Қўқон шаҳрида, 2 ойдан ортиқ вақт давомида 50 дан ортиқ декоратор томонидан қурилган муҳташам декорацияда давом этмоқда.
Фильм премьераси куз ойларига мўлжалланган.
Режиссёр Дилмурод Масаидов, продюсер Маҳмуд Эркабаев.

Бош ролларни Илҳом Бердиев, Бобур Йўлдошев, Райҳон, Гулбаҳор Йўлдошева ва бошқалар ижро этган.