«Торонто Рэпторс»нинг NBA чемпионлигига атаб ташкил қилинган парад вақтида отишма юз берди (+видео)

0

«Торонто Рэпторс» миллий баскетбол лигасининг (NBA) жорий мавсумида ғолиб чиқди.

Шу муносабат билан жамоа Канадада чемпионлик парадини ташкил этди. Мазкур тадбир вақтида номаълум шахс томонидан ўқ узилган ва парад йиғилганларни қўрқитиб юборган. Қайд этилишича, ушбу нохуш ҳолатдан сўнг, икки нафар томошабин жабрланган. Шунингдек, полиция томонидан гумонланувчилар ҳибсга олингани айтилмоқда.