UFC президенти: «Ҳозирги боксни бузиб ташлаб, бошидан қуриш керак»

0

UFC раҳбари Дана Уайт ҳозирги профессионал бокс ҳақида гапирди.

“Агар 80-, 90- ва хаттоки, 2000 йилларга қарасангиз боксда пул ишлай оладиган спортчилар борлигини кўрасиз. Флойд Мейвезер, Мэнни Пакьяо, Оскар Де Ла Хойя каби боксчилар яхшигина гонорарга эга бўлишган. Бироқ, сизлар катта жангларда қатнашмаган ва етарли маблағга эга бўлмаган тонналаб боксчилар ҳақида гапирасиз. Бу спорт ҳозиргидан кўра яхшироқ бўлиши мумкин деб ўйлайман. Агар UFC’га қарасангиз, биз уни 20 йил давомида ривожлантириб келдик. Шунингдек, йил давомида 42та жанг тадбирлари ташкил қиламиз. Ҳар бир кечага ташриф буюрганингизда ё чипталар барчаси муддатидан олдин сотиб бўлинган бўлади. Ёки уларнинг сотуви бўйича рекорд ўрнатилади. Ушбу йилда эса бу борада UFC тарихидаги энг яхши натижани қайд этмоқчимиз. Энди биз ТВ орқали бепул трансляцияларни йўлга қўймоқдамиз. Биз Мэйвезер ва бошқа кўзга кўринган боксчиларсиз ҳам чипталардан миллионлаб долларлар ишламоқдамиз. Шу йўл билан боксни ҳам ривожлантирсангиз бўлади. Фақат аввал, уни бузиб ташлаб, бошидан қуриш талаб қилинади», – дея қайд этган ММА жангларини ташкиллаштириб келувчи ташкилот президенти.