Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 20 июн куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

20 июн куни тижорат билан шуғулланувчилар, тадбиркорлар сира қўрқмасдан катта лойиҳаларга пул тикаверишлари мумкин. Кун мобайнида оилангизга, фарзандлар ва ота-онага алоҳида эътибор кўрсатинг. Имконингиз бўлса, улар учун кутилмаган совғалар харид қилинг. Бугун зарарли одатлардан халос бўлиш амали хайрли кечади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун сизни кечга қадар ҳам фаоллик тарк этмайди. Аммо кайфиятингизни бузувчилар ҳам топилиб қолади. Сергак бўлинг. Оила аъзоларингизни арзимас камчилик ва нуқсонлар туфайли танқид остига олишдан сақланинг. Куннинг иккинчи ярмида организмингизга дам беришингиз тавсия этилади. Табиат қўйнига чиқиб дам олсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

20 июнда катта режалар тузишга шошилманг. Оқимга қарши ҳам сузманг. Ана шунда олдинда кўндаланг турувчи муаммоларни четлаб ўта оласиз. Қачонлардир амалга ошмаган режаларингиз бўлса, уларни бугун ҳал этсангиз ярашади. Бунинг учун сизда имконият ҳам, куч ҳам етиб ортади. Кечки пайт энг яқин дўстлардан бири билан тасодифан учрашиб қолишингиз мумкин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни ёлғизликда бажаринг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугунингиз анча оғир, зерикарли ўтиши кутилмоқда. Аммо бу ишни ташлаб қўйиш учун асос бўла олмайди. Айниқса, бугун ишни ўзингиз ёлғизликда уддалашингизга тўғри келади. Шахсий ҳаётда жавобларга нисбатан саволлар кўпроқ бўлади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларга путур етмаслиги учун ўта бардошли бўлишингизга тўғри келади. Рўзғор муаммоларини бартараф этишга эринманг. Аксинча уларни ижобий ҳал этиб, бундан роҳатланишга одатланинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

20 июн янгидан янги ахборотлар тўплаш, одамлар билан турли мавзуларда баҳслар ташкил этиш, обрўли ва бадавлат инсонлар билан янги танишувларни бошдан кечиришингиз учун муваффақиятли кечади. Бу воқеалар шу қадар тез содир бўладики, ҳайратдан ёқа ушлай дейсиз. Ишхонадаги ҳамкасблар ҳам сиздан маслаҳат сўраб, кайфиятингизни чоғлашади. Саломатлик масаласида сергак туринг. Сув спорти билан шуғуллансангиз ҳам зиён қилмайди.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Тажриба, ташаббускорлик бугун сизга кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни ҳадя этади. Аммо муҳаббатда романтикадан вақтинча жудо бўлишингиз мумкин. Бунинг қўрқинчли жойи йўқ, хавотирга тушманг. Қайсидир дўстингиз билан суҳбатлашгач, миянгизни ишингизга тааллуқли янги ғоялар чулғаб олади. Шахсий бизнесини очиш ниятида юрганлар бўлса, бугундан қулайини топа олишмайди. Пулингизга пул қўшилсин!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

20 июн куни ишни суслаштиришга ҳақли эмассиз. Миянгизни турли бўлмағур хаёллар банд этса-да, фақат олдинга босинг. Шахсий ҳаётга оид режаларингиз ҳам вазиятга қараб ўзгариши кутилади. Олис сафарга чиқиш, йирик харидларни амалга оширишда шошилманг. Бу амалларни бошқа кунга қолдиринг. Кечқурун қариндошлардан бири билан ёқимсиз суҳбат қуриш натижасида кайфиятингиз тушиб кетиши эҳтимолга яқин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун маълум муддат ёлғиз қолинг. Айниқса, атрофдагиларнинг гапирган гаплари, содир этаётган ҳаракатлари жаҳлингизни қўзғай бошлаган бўлса, ёлғизлик сизга ёрдам беради. Тоғларга чиқиб бир неча соат дам олсангиз ҳам тинчланасиз. Тоза ҳаво саломатлигингиз учун ҳам фойдали кечади. Бугун организмга жисмоний зўриқиш мумкин эмас. Сурункали хасталик билан оғриганлар муолажа пайида бўлишлари тавсия этилади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

20 июнда ишингизга лоқайд муносабатда бўла туриб тақдирдан нолиманг. Ундан кўра, ўзингизни мажбурлаб бўлса-да, фаолликка эришинг. Ҳамкасблардан бардошли бўлишни ўрганинг. Оилада ён беришга мойил бўлинг. Олис сафарга чиқиш, самолётда олисга парвоз қилиш ва денгиз саёҳати омадли ва ёқимли кечади. Кечқурун ёши ўтган ота-онангиз, қондошлар бўлса, улар ҳолидан хабар олинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Кунингиз аъло даражада ўтади. Хурсандчилик қилиш учун сабаблар етарлича бўлади. Аммо ҳар жабҳада яқинларингиз кўмагисиз ижобий натижага эриша олмайсиз. Агар уй қуриш ёки бузиш каби ишлар бўлса, дўстлар ва яқин инсонлар сизга бажонидил ёрдам қўлини чўзади. Кун давомида унутилаёзган хобби билан шуғулланиш ҳам руҳ бағишлай олади. Муҳаббатда эҳтиёткор бўлинг. Арзимас баҳона туфайли суйганингиз дилингизни хуфтон қилиши ҳеч гап эмас. Кечқурун телефон орқали ёқимли хабар эшитасиз.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

20 июн куни «Ҳаммаси яхшилик учун» дея олдинга интилинг. Шу сўзлар сизнинг шиорингизга айлансин. Шунда муаммолар бирин-сирин ортга чекина бораётганига гувоҳ бўласиз. Бугун моддий аҳволингиз билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш омадли кечади. Қўшимча даромад келтирувчи ишлар билан банд бўлиш, ёқимли харидларни амалга ошириш ҳам сизга руҳ бағишлайди. Кунингиз қувончли ўтишини таъминлайди.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Куннинг биринчи ярмида жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлиши кутилади. Асабларни асранг. Кўзни чирт юминг-у, кўчага чиқиб кетинг. Шахсий бизнеси борлар учун бугун ҳаракатларни бирмунча ошириш талаб этилади. Рақобатчилар ўйлаб топиши мумкин бўлган ёлғонларга ишониб қолишдан сақланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади