АРТЕРИАЛ ҚОН БОСИМИНИ ТУШИРУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР…

0

 

Дунё олимлари ўз тадқиқотлари, изланишлари, кузатувлари асосида гипертонияга учраганларга қон босимини пасайтириш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш зарурлигини уқтиришмоқда. Уларнинг айтишича, таркибида калий моддаси мавжуд барча маҳсулотлар қон босимини тушириш учун хизмат қиларкан. Ширин картофель, банан, помидор шарбати организмдаги ортиқча суюқликларни ҳайдаш натижасида қон босимини туширади. Яна бундай хасталикка учраган беморлар тузни имкон доирасида кам истеъмол қилишлари керак. Тарвуз, ўрик, шафтоли, қовун кабиларни меъёрида ейиш ҳам қон босими кескин кўтарилиб кетишига йўл бермайди. Наъматак дамламаси эса гипертониянинг кушандаси ҳисобланади. Аммо юқорида тилга олинган маҳсулотлар истеъмолини меъёрдан оширмаслик талаб этилади. Меъёрдан ошса, бошқа бир хасталикни чақириши ҳеч гап эмас.

Дарвоқе, эрталаблари жисмоний машқларни бажариш ҳам қон босими бир хил ҳолатда бўлишини таъминлаши мумкин.