Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 22 июн куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Эрта тонгда уйғонасиз-у, бахтли келажак сари навбатдаги қадамни ташлайсиз. Бу йўлда сизга ҳеч қандай куч тўсқинлик қила олмайди. Фақат ўтмишдаги хатоларни такрорлаб қўйишдан сақланинг. Тақдирдан кутилмаган совғалар олишни истасангиз, аввало ўзингиз саховатпеша бўлинг. Айниқса, яқин инсонлардан меҳрни ҳам, пулни ҳам аяманг. Буларнинг жавобини эса жуда яқин фурсатда албатта оласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

22 июнда сизни янги, бир-биридан ёрқин ҳодисалар кутиб туради. Ишхонадаги мартабангизни юқорилатишнинг бугунча имкони бўлмаслиги мумкин. Лекин кун давомида бир-биридан қизиқарли танишувларни бошдан кечирасизки, мартаба ҳақида ўйлашга фурсат бўлмайди. Муҳаббатда қалбингиз байрам талаб қилмоқда. Байрамни ташкил этишга эса ҳеч ким халал бера олмайди. Фақат эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Олис сафарга чиқишни бошқа кунга қолдиринг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугунги кунингиз эртаклардагидек кечади. Кутилмаган совғалар, янги танишувлар сеҳридан бошингиз айланса, сархушлансангиз не ажаб. Аммо бугун дангасаликка асло ўрин берманг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда малака оширишингиз тавсия этилади. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида фойдали шартнома имзолашлари ҳақиқатга яқин. Омадингизни берсин! Саломатликни ҳам назоратдан қўйманг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

22 июн куни қачонлардир кўзингизга фойдасиз ва мушкул кўринган ишларни муваффақиятли якунлайсиз ва бу меҳнатнинг мевасини оласиз. Шунинг натижасида ишхонангизда ҳурматингиз ҳам ортади. Муҳаббатда, оилавий ҳаётда жанжалли вазиятларни қидирманг. Ҳатто, жуфтингиз жанжалга сабаб бўлувчи ҳаракатларни содир эта бошласа ҳам хотиржамликни қўлдан берманг. Саломатлигингизга алоҳида диққат-эътибор билан ёндашинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун барча ишларни четга суриб қўйиб дам олишингиз, дўстлар билан кўнгил ёзишингиз тавсия этилади. Нуфузли ресторанга бориб овқатлансангиз ҳам пулингиз камайиб қолмайди. Агар йўлингизга нафи кўпроқ, сердаромад ишлар кўндаланг бўлса, эртанги кун учун қолдирманг. Ақлий меҳнат кишилари организмини жисмонан зўриқтирмасинлар. Ҳар жабҳада меъёрни билинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

22 июн куни тафаккурга суянган ҳолда иш тутмасангиз, омад сиздан тез муддатда юз ўгириши мумкин. Эмоциянгизни жиловлашга кучингиз етмаётган бўлса, бирор мелодрама йўналишидаги асарни мутолаа қилинг. Дўстлардан пул қарз бўлсангиз, дарҳол қайтариб қўйишингиз керак бўлади. Акс ҳолда орангиздаги муносабатларга путур етади. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташрифи ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Эрталаб битта чашкада кофе ичишингиз талаб этилади. Бу миянгиз яхши ишлай бошлашига сабабчи бўлади. Янги куч оласиз. Овқатланиш режими ва меъёрига қатъий амал қилинг. Ошқозонингизда муаммо пайдо бўлиши мумкин. Тунда овқатланманг. Шунда ортиқча вазндан халос бўла борасиз. Кечқурун молиявий масалада муҳим қарор қабул қилишингиз учун омадли кечади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

22 июнда зиммангиздаги вазифага нисбатан лоқайд муносабатда бўлишингиз кўнгилсизликларга сабаб бўлиши мумкин. Оқибатда ҳамкасбларингиз мукофот олади, сиз эса қуруқ қоласиз. Ўзингизга тегишли юкни бошқанинг елкасига ортмоқлаб қўйишдан сақланинг. Гарчи у одам қариндошингиз бўлса ҳам бундай ҳаракатни содир этманг. Кечқурун харидларни амалга ошириш, саёҳатга чиқиш ва дўстлар билан учрашиш учун хайрли кечади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Интилувчанлик сизда етарлича. Аммо бор билимингизни ишга бағишлаш имкониятидан сизга ҳасад қиладиганлар маҳрум этиши мумкин. Оиласизлар муҳаббатда ғалаба нашидасини суришлари кутилмоқда. Бироқ бунинг учун ўзингиз биринчи бўлиб олдинга қадам ташлашингиз керак. Муаммолар чарчатиб ташлаган бўлса, кечқурун спортзалга чопинг. Ёки театрга тушсангиз ҳам чалғийсиз. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

22 июн кун давомида бошингиздан ўтган кўнгилсизликлар, муаммолар ва ҳатто бахтли онларингизни чуқур таҳлил этиш билан банд бўласиз. Лекин шунча юкни елкага ортишингиздан не наф? Ундан кўра, ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини орттиришга уриниб кўринг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан жиддий гаплашиб олишни хоҳлаётган бўлсангиз, бу суҳбатни бошқа кунга қолдиринг. Ҳозир жиддий суҳбатлар саломатлигингизга путур етказиши мумкин.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Уйланмаган йигитлар, қовға буржи остида туғилган шунқорлар бугун руҳни баланд-баланд кўтарган ҳолда суйганига муҳаббат изҳор қилишлари, тўйни тезлатишлари лозим. Керак бўлса бу йўлда олтин балиқ ролини ижро этсангиз ҳам зиён қилмайди. Ҳамкасблар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Шунинг учун ишхонада бировни билиб-билмай танқид остига олманг. Кечқурун ҳеч кутилмаган тарафдан қўлингизга пул келиб тушади. Баракасини берсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

22 июнда ақлий меҳнат кишиларини омад ва ғалаба кутади. Бироқ эски билимларга суяниб қолманг. Билим доирангизни ошира боришга, янгилашга ҳаракат қилинг. Айримлар кун давомида шамоллаб қолиши мумкин. Ҳозирги иссиқ кунларда витаминга бой меваларни кўпроқ енг, суюқликни кўпроқ ичинг. Қуёш тиғида икки соатдан кўп туриб қолманг. Жонингизни асранг. Асабийлашманг. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади