Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 24 июн куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

24 июн куни энг аввало ўзингизни тутишингизга эътибор қаратинг, кайфиятингизни бошқара билинг. Акс ҳолда ўзингиз билмаган ҳолда жиддий хатоликларга йўл қўйишингиз ҳеч гап эмас. Муҳаббатда кўзланган мақсадга етиш учун сиздан ташаббускорлик талаб этилади. Суйганингизга янада қаттиқроқ боғланиб қолиш ҳаракатида бўлинг. Кечқурун сизни кутилмаган хушхабар билан сийлашади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Хизрга йўлиққанмисиз?.. Атрофдагиларнинг сизни кўрибоқ берадиган саволи шу бўлади. Негаки, сиз янада ақллироқ, шинавандароқ, бойроқ инсонга айланиб қолгандексиз. Ҳар қандай мушкул вазифани мустақил қойиллата оласиз. Ишхонангиздаги айрим кўнгилсизликларга эътибор қилманг. Муҳаббатда бугун сиздан эҳтирослиси бўлмайди. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг. Овқатланишда эҳтиёткор бўлинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

24 июнда кунингиз ёрқин рангларга бой бўлади. Ўзингизни ҳар қандай тур ва кўринишдаги кўнгилсизликлар, ёқимсиз лаҳзалардан бемалол ҳимоя эта оладиган даражага етасиз. Харидларда тежамкорга айланасиз. Катта миқдорда қарз олиш деган балонинг яқинига йўламайсиз. Чунки сизда пул дегани мўл бўлиши кутилмоқда. Кечқурун баъзилар дўстлари билан бирга зиёфат уюштириши мумкин.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугунингиз унумли ва ёқимли кечади. Барча муаммолар кетма-кет ўз ечимини топиб, ниҳоят енгил нафас ола бошлайсиз. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар ҳам янада мустаҳкам тортади. Аммо атрофда содир бўлаётган ҳодисаларга бефарқ қолиб кетманг. Қайсидир қариндошингиз зиммангизга юклаган масъулият юкини итқитиб ташланг. Бу сизнинг вазифангизга кирмайди. Шундоқ ҳам муаммолар, масъулият талаб қиладиган вазифалар етарли бўлади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Арслон буржи остида таваллуд топганларнинг айримлари иш жойида раҳбариятдан ҳайфсан олиши мумкин. Ҳайфсан нима сабабдан эълон қилинганини тушуна олмай азобда қоласиз. Атрофингиздагилар сизга дағал муомала қиладиган бўлса, юз буринг-у, нари кетинг. Ҳар бир масалага файласуфларча муносабатда бўлинг. Суйган инсонингизни бугун фақат мақтов, олқишлар билангина ўзингизга қарата оласиз. Омадингизни берсин.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

24 июн сиз учун ғалати кечади. Ишга бир дунё илҳом билан қўл урасиз-у, негадир унум кўзга ташлана қолмайди. Майли, бу ҳам ўткинчи. Сиз куннинг биринчи ярмида ҳамкасблар билан муносабатларни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Баҳслар, жанжаллардан тийилинг. Кимки касбини ўзгартириш илинжида сафарга отланса, сафари муваффақиятли кечади. Моддий манфаат кўрасиз, таассуротларнинг энг қайноқларига эгалик қиласиз. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажаларни унутиб қўйманг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кун давомида кимнидир ниманидир адо этишга кўндириш, кимлар биландир баҳслашиш, кимдандир шахсий буюмингизни тортиб олиш масаласида елиб-югурасиз. Кун шу қадар туманли туюладики, қаерларгадир узоқларга бош олиб кетишни ҳам истай бошлайсиз. Нафас ростлашга-да фурсат топа олмай қийналасиз. Лекин кечқурун вақтингиз чоғланади. Табиат қўйнига яқинларингиз қуршовида чиқиб кетиб дам олиш имконига эгалик қиласиз.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

24 июн куни барча куч ва имкониятларингизни моддий аҳволингизни яхшилашга сарфлайсиз. Шахсий ҳаётингизда қариндошлар, яқин инсонингиз билан орангизда англашилмовчиликлар юзага келиши мумкин. Бироқ барча айбни сизнинг зиммангизга юклаб қўйишларига нима дейсиз. Майли-да, барибир улар яқинларингиз-ку, тўғри эмасми? Кун бўйи не муаммо кўндаланг бўлса, тафаккурга қулоқ тутган ҳолда бартараф эта боришингиз тавсия этилади. Овқатланишда ҳам эҳтиёт бўлинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун шахсий ҳаётингизда вазиятлар жуда катта тезликда ўзгара боради. Ҳали қараса, қувонасиз, ҳали боқса, қайғуга ботасиз. Лекин ишхонадаги раҳбарлар билан мулоқот чоғида эмоциянгизни жиловлаб қўйинг. Билинг, раҳбарларга сизнинг ташвишларингиздан кўра иш сифати муҳимроқ. Шахсий ҳаётни дўстлар ва қариндошлар билан муҳокама қилганингиз маъқул. Кечқурун сизни яқин дўстлардан бири меҳмонга таклиф этиши кутилади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

24 июнда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда стандартлардан қочган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Тўғри, бундай ҳолатларда вазият янада қалтис тус олиши мумкин. Аммо яхшилик билан якун топади. Бу аниқ. Эски қадрдонлардан бири куннинг иккинчи ярмида бир талай хушхабар етказиши кутилади. Фавқулодда сафар, харидлар ва бизнесга катта пул тикиш амаллари хайрли ўтади. Кечқурун спортнинг фаоллик талаб этмайдиган турлари билан шуғулланинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Кун бўйи хусусий мулк масаласи билан шуғулланишингиз кутилмоқда. Лекин ўзингиз учун ҳам вақт топишга масъулсиз. Айниқса, жисмоний ҳолатингиз талабга жавоб бермаса, барча ишларни йиғиштириб қўйишга мажбурсиз. Ақл билан иш тута билсангиз, даромадингиз ёмон бўлмасди. Олис сафарга отланиш ниятида бўлсангиз, уни пухта режа асосида амалга оширишингиз лозим. Режасиз йўлга чиқиш сизга фақат кўнгилсизликлар ҳадя этади холос.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

24 июн куни биринчи навбатда молиявий муаммоларингиз муваффақиятли ҳал бўлади. Тўғри, ҳужжатлар яхшигина асабингизни бузади. Бироқ интиҳоси ёқимли кечади. Муҳаббатда эса ўзингиз учун қимматли бўлган инсонни авайланг, эҳтиётланг, унинг қадрига ета билинг. Оилалилар кечқурун яқинларидан бири билан жанжаллашиб қолиши мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади