Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 25 июн куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

25 июн куни уй ва ишхонадаги ташвишлар баравар елкангизга ағдарилади. Аммо сиз ҳам анойи эмассиз. Меҳнатсеварлигингиз, бардошлилигингиз, тиришқоқлигингиз ёрдамида уларнинг адабини бера оласиз. Бугун вақт топиб табиат қўйнига чиқсангиз, дўстлар билан мириқиб суҳбатлашсангиз ва спорт билан шуғуллансангиз ҳам ортиқчалик қилмайди. Агар барча плюс-минусларни аниқ ҳисоблай билсангиз, молиявий муаммолар сизга бўйсунишдан бошқа чора топа олмайди.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Дангасалик шайтони лаиннинг етагидаги чиркин бир бўшлиқ. Унинг етагида қолишдан сақланинг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда юзага келадиган ҳар қандай вазиятга мослашишга ҳаракат қилинг. Атрофдагилар билан мулоқот чоғида эмоциянгизни жиловда тутинг. Яқин инсонингиздан кўп нарса талаб қилишдан тийилинг. Уни идеаллаштириб ҳам қўйманг. Борича қабул қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

25 июнда эгизаклар буржи остида таваллуд топган аёллар, қизлар биринчи навбатда ташқи кўринишига эътибор қаратиши керак. Башарти янги гардероб учун пул ажратган бўлсангиз, дарҳол харид қилинг. Куннинг иккинчи ярмида сиздан қарз олганлар қарзини бирин-сирин қайтара бошлайди. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда шарм-ҳаёни қурол қилиб олинг. Кечқурун айримлар фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Олдингизда иккита вариант бор. Ё ишхонангиздагилар сиздан ўз манфаатлари йўлида боплаб фойдаланишади. Ёки уларнинг барчасига ишда қанчалар профессионал эканингизни яна бир бор кўрсатиб қўясиз. Муҳаббатда мустақилликка интилманг. Шундоқ ҳам ёлғизликда кўп вақт ўтказгансиз. Янги иш бошлашдан олдин эскисини кўнгилдагидек адо этиб қўйишингиз тавсия қилинади. Бугун организмни заҳарли моддалардан тозалашга оид барча турдаги муолажалар омадли кечади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

25 июн куни қарама-қаршиликлар исканжасида қолишингиз эҳтимоли бор. Бироқ вазият қанчалар қалтис бўлмасин, келажак сари интилишдан тийилманг. Шартли дақиқаларни четга суринг. Токи улар эзгу мақсадларга эришишингизда халал бермасин. Муҳаббатда танлаганингиз ёки жуфтингиз билан очиқ қалб орқали муносабат юритинг. Мабодо қандайдир хасталик белгиларини сезсангиз, дарҳол врач ҳузурига чопинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Эрталабдан қалбингизни шубҳа-гумонлар қуршаб олиши кутилади. Аммо бу ҳолат узоқ чўзилмайди. Ҳамкасблардан бири кўзингизни очади. Тақдирингизда бор ҳар бир воқеа-ҳодиса учун шукр қилинг. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Акс ҳолда бахтсиз ҳодисага учрашингиз хавфи бор. Шахсий автомобили борлар йўлда жаримага тушиши, айримлар ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

25 июнда сиз учун нокерак, қизиғи ҳам бўлмаган нарсаларга эътибор қаратиб вақт ўтказмаслигингиз сўралади. Уларни бошқаларга қолдиринг ва асосий ишга ўтинг. Кун давомида кимлар биландир муҳим масалада баҳс бойлаб, ютиб чиқишингиз кутилади. Моддий аҳволингиз ўзингизнинг ҳатти-ҳаракатингизга боғлиқ. Интилувчан бўлсангиз, албатта ризқ қилганига эга чиқасиз. Омадингизни берсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Атрофдагилар билан келишмовчиликлар кўзга ташланиши мумкин. Бу эса катта жанжалларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Аммо шунга қарамай, аксар ҳолатларда вазият сизнинг фойдангизга ишлайди. Суйган инсонингиздан ширин сўз, меҳр-муҳаббатингизни аяманг. Имкон топсангиз, биргаликда сафарга отланинг. Бу муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Саломатликни асранг. Тўғри овқатланинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

25 июн куни душманни ўз вужудингиздан қидиринг. Атрофдан эмас. Айнан шу англашилмовчиликлар, шубҳалар, баҳслар, аразлар, жанжалларнинг олдини олади. Ишхонангизда обрўйингиз баланд. Бундан ортиғи сари интилманг. Ҳамкасблар хатога йўл қўйса ҳам танқид остига ола кўрманг. Оиласизлар кечки пайт янги романтик танишувни бошдан кечиришади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун сиз атрофингизга қандайдир ғалати нигоҳ билан боқа бошлайсиз. Ўзингизни руҳан синган кимсадек ҳис эта бошлайсиз. Йўлингизда турли тоифа ва характерга эга инсонлар дуч келиши мумкин. Қай бири билан мулоқотга киришишни ўзингиз танланг. Молиявий масалада юзага келувчи муаммоларга хотиржам муносабатда бўлинг. Кетган нарсани барибир қайтариб бўлмайди. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

25 июнда энергетик балансингиз кескин пасайиш палласига киради. Ўзингиз ҳаракат қилмасангиз, ҳеч ким сизга бу бўшлиқни тўлдириб бермайди. Организмни жисмонан зўриқтиришдан, спорт билан шуғулланишдан, малака ошириш курсларига боришдан тийилинг. Ўзингизни қизиқтирган масалада билимларингизни бойитиш амали аксинча омадли кечади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун балиқ буржи остида туғилганлар ҳар қандай иш билан шуғулланишлари мумкин. Омад барибир сиз томонда бўлади. Фақат ишга илҳом ва иштиёқ билан ёндашсангиз бас. Ёши улуғ қондошларингизга бугун сизнинг кўмагингиз керак. Улардан ёрдамингизни дариғ тутманг. Кейинги пайтда ўзингизни яхши ҳис этмаётган бўлсангиз, бугун тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиш, парҳезга ўтиш ва йога билан шуғулланиш фойдали кечади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади