Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 26 июн куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

26 июн куни иш жойингиздаги обрўйингиз, ўрнингиз ҳақида кўпроқ қайғуришингизга тўғри келади. Раҳбарларнинг ҳар бир топшириғини сўзсиз адо этишингиз керак. Молиявий тўкинлик ҳам худди шу амалларга боғлиқ. Дўстларингиз билан муносабатлар бироз совуқлашса, қайғуга ботманг. Бу вақтинчалик ҳолат. Муҳаббатда хатоларга йўл қўя кўрманг. Умрингизга татиши мумкин. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Куннинг биринчи ярмида овқатланиш рационингизга яна бир марта кўз ташлаб олинг. Ёғли ва шўр таомлар истеъмол қилишингиз тавсия этилмайди. Акс ҳолда сурункали хасталикка учраганларнинг аҳволи салбий тарафга қараб ўзгариши ҳеч гап эмас. Танани чиниқтиришга қаратилган муолажа ва амаллар бугун муваффақиятли кечади. Ўта оғир ишларни бажаришдан воз кечинг. Имкон топсангиз, табиат қўйнида дам олинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

26 июнда пул топиш масаласида жиддий ҳаракатлар содир эта бошлайсиз. Лекин бу амал барибир хатоликлардан холи бўлмайди. Шахсий ҳаётингиз барча ҳавас қилса арзийдиган даражада қувноқ ўтади. Оилангиздагилар билан бир-бирингизни ниҳоят тушуна бошлайсиз. Кечки пайт рўзғор учун керак бўладиган буюмлар, жиҳозлар харид қилишингиз мумкин.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун аввало анчадан бери сизга бош оғриқдек бўлиб қолган лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишингиз керак бўлади. Бу йўлда ўзингизга ҳаддан зиёд ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Ана шунда тақдирнинг ўзи сизни мукофотлайди. Рўзғордаги муаммолар ҳақида ўйламасангиз ҳам бўлади. Уларни яқинларингизнинг ўзлари бартараф этишади. Тижоратчи бўлсангиз, рақобатчиларга паст баҳо бериб қўйманг. Улар ҳам тажриба ва қатъиятда сиздан қолишмайди.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

26 июн куни хафагарчиликлар, майда кўнгилсизликлар таъқиб эта бошлаши мумкин. Аммо уларни деб ўзингизни боши берк кўчага олиб кириб қўйманг. Очиқ кўнгил билан иш бошласангиз, улар албатта ортга чекинади. Оилали бўлсангиз, болалар тарбиясига жиддийроқ эътибор қаратинг. Агар куннинг иккинчи ярмида хайрия билан боғлиқ тадбирлара фаол иштирок қилсангиз, мукофотини албатта оласиз. Саломатлигингизни қуёшли ванна ёрдамида мустаҳкамлашингиз тавсия қилинади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

26 июнда чап ёнингиз билан турган чиқасизми, ҳадеганда жанжалга мойиллик сеза бошлайсиз. Молиявий аҳволингиз бугун осонликча яхшиланиб қолмайди. Пул топиш тош устида гул ўстириш билан баробар эканини англаб етасиз. Шундай экан, ҳар бир тийиннинг қадрига етинг. Қимматбаҳо буюмлар сотиб олишдан вақтинча воз кеча туринг. Бугун ақлий меҳнат кишиларини ҳар жабҳада муваффақиятли лаҳзалар кутиб туради.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун нафақат ўзингиз, балки ўзгаларга тегишли муаммоларни ҳам қатъий назорат остига олинг. Ғайрат ва шижоатни асло сўндира кўрманг. Кун мобайнида ортингиздан кимлардир ғийбат қилаётганидан хабар топишингиз мумкин. Бундай нарсаларга эътиборсиз бўлсангиз, тўғри эди. Иш ўз йўлига, дам олиш ҳақида ҳам ўйлаб кўринг. Кимки бугун саёҳатга отланса, билсинки, саёҳат унга фақат ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

26 июн куни ўзингиз жондан севган, ҳурмат қиладиган одамлар сизни ранжитиши мумкин. Шу нарса кун бўйи тушкун кайфиятда юришингизга сабабчи бўлади. Ишларингиз ҳам аввалгидек унумли кеча қолмайди. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш ниятида бўлсангиз, кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказинг. Айниқса, тонг ёришиб-ёришмаган маҳал пиёда сайр қилсангиз, соғлиғингиз космонавтларникидан ҳам мустаҳкамроқ бўлади. Овқатланиш режимига амал қилишни ҳам унутиб қўйманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бизнесга яқиндагина кириб келганлар бадавлат таниш излаб топишлари талаб этилади. Чунки йўл бошидасиз. Бу йўлнинг ўнқир-чўнқирларидан хабардор эмассиз. Тажрибали танишлар эса шу масалада сизга тўғри маслаҳат беришади. Муҳаббатда жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингиз билан баҳслашишга, жанжаллашишга баҳона йўқ. У инсон билан янада мулойим муносабат юритинг. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин сутли маҳсулотлар истеъмол қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

26 июнда тадбиркорларни сафарлар, келишувлар, ажойиб таклифлар кутиб қолади. Кунингиз кун эмас, жуда қимматли совғага айланади. Ишхонангизда бажариладиган ишларни чуқур таҳлил қилиб кўринг. Токи хатоликлар кўзга ташланмасин. Жуда уддасидан чиқа олмасангиз, эски усулларга мурожаат этинг. Оилавий ҳаётингизда нотинчликлар, хафагарчиликлар пайдо бўлмасин десангиз, эмоциянгизни назорат остига олинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугунги кун қовға буржи остида туғилганлар учун молиявий ютуқлар кунига айланиши керак. Ҳатто, меҳнат таътилида бўлсангиз ҳам қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз керак. Севганингиз билан муносабатлар ажойиб кечиши учун биргаликда олис сафарга отланишингиз лозим. Кечқурун айримлар ўзини лоҳас ҳис эта бошлаши кутилади. Бу ҳавонинг ҳаддан ташқари исиб кетишидан бўлса керак. Чорасини кўринг. Кун бўйи қуёш тиғида камроқ юринг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

26 июн куни асосий вақтингизни ўзингизга эътибор қаратиш масаласига бағишланг. Аёллар, қизлар анчадан бери гўзаллик салонига боришни мўлжаллаб юрган бўлса, вақти етди. Ишда лойиҳалар бир-биридан мураккаб бўлади. Лекин сабр билан ҳаракатланишда давом этсангиз, интиҳоси ёқимли кечади. Моддий аҳволингизни яхшилашда тадбиркор дўстингиз ёрдам беради. Бугун ҳеч кимдан катта миқдорда пул қарз олманг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади