Ака ўз укасининг хотини ва қизини пичоқлаб ўлдирди

0

Жорий йилнинг 24 июнь куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида фуқаро ўз укасининг хотини ва қизини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Шу куни соат 23:00 ларда фуқаро А.А. (1961 й.т.) мерос қолган уйни сотишдан тушган 97 млн. сўм пул маблағини ўзаро тақсимлашда укаси билан ўзаро низога бориб қолган.

Низо оқибатида укасининг уйида унинг оила аъзолари билан ўзаро жанжаллашиб, қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан олиб келган пичоқ билан дастлаб укасининг турмуш ўртоғи Г.М. (1964 й.т.) ҳамда унинг қизлари Х.А. (1987 й.т.) ва Г.А. (1994 й.т.)ларнинг таналарининг турли жойларига бир неча маротаба уриб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган.

Олган тан жароҳатлари оқибатида Г.М. ва унинг қизи Х.А.лар ҳодиса жойида вафот этганлар, ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида Г.А.нинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани прокуратураси томонидан 24.06.2019 йилда А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А.А. тегишли процессуал тартибда ушланган.

 

qalampir.uz