«Instagram» яланғоч суратларга қарши уруш очди!

0

«Instagram» компанияси яқин кунларда уятсиз суратлари кўп саҳифаларни ўчириб ташлаётгани туфайли офис ёнида намойиш ўтказилмоқда. Намойишчиларнинг аксарияти айнан «Instagram» цензурасидан азият чеккан саҳифа эгаларидир.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини огоҳлантирмасдан саҳифасини ўчириб ташламоқда. Ва уни қандай тиклаш мумкинлигини ҳам айтмаган.

«Менинг саҳифамда нафақат очиқ-сочиқ расмлар, балки шахсий ҳаётимдаги жуда кўп қувончли лаҳзалар ҳам муҳрланган эди. Уларни компания биттагина тугмани босиш билан олиб қўйди», – шикоят қилмоқда намойиш иштирокчиларидан бири.

Компания раҳбарияти фикрича, бундай саҳифалар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сонининг кескин ошиб бораётгани туфайли ўчириб ташланган.