Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 27 июн куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

27 июнда майда кўнгилсизликларни бошдан кечиришингиз эҳтимоли бор. Аммо бу ишингизга ҳам, шахсий ҳаётингизга ҳам салбий таъсир кўрсатмайди. Фақат ишхонадаги айрим ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда сизни сюрпризлар, қизиқарли учрашувлар кутиб туради. Молиявий масалада танаффуслар айтарли кўзга ташланмайди. Демак, харидлар ва кўнгилочар машғулотларга пул ажратаверсангиз бўлади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Куннинг биринчи ярмида ўтмишдаги хатоликлар билан юзма-юз бўласиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда қулай имкониятлар кўп бўлади. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида янги ҳамкорлар билан шартнома имзолашлари мумкин. Бу ҳам сизнинг фойдангизга ишлайди. Ҳамкорлик учун аванс сифатида мўмайгина пулни қўлингизга тутқазишади. Кечки пайт иммунитетингизни кўтариш пайида бўлинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

27 июн куни ёлғиз яшайдиганлар муҳаббатда ёқимли ва ҳаяжонли лаҳзаларга ошно тутинишади. Оилалилар эса жуфти билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш имконига эга бўлишади. Молиявий соҳада омадга эришиш учун тежамкор бўлишингиз лозим. Гарчи каттароқ харидларни режалаштириб қўйган бўлсангиз-да, пулингизни тийин-тийинигача ҳисоб-китобда ушланг. Бугун танангизни зарарли моддалардан тозалаш амали муваффақиятли кечади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Иш жараёнида ҳам, оилавий ҳаётда ҳам фақат қалбингиз амрига қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Шунда жиддий хатоларга йўл қўймайсиз. Атрофдагилар билан муносабатларда жиддий тафтиш ўтказинг. Дам олишни мўлжаллаган бўлсангиз, тоғ ён бағрини танланг. Бугун спортнинг ҳар қандай тури саломатликни тиклаш ва зарарли одатлардан воз кечишда ёрдам бера олади. Кечқурун сизга қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф қилишлари мумкин.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

27 июнда овқатланиш режими, вақтида дам олиб, вақтида ишлаш масаласига алоҳида эътибор қаратинг. Саломатлигингиз ҳақида деярли қайғурмай қўйгансиз. Шунинг учун тез-тез мазангиз қочиши кузатилмоқда. Фавқулодда дўстлардан бири билан учрашиб қолишингиз ҳаётнинг айрим жиҳатларига бошқача кўз билан қарашга мажбур этади. Кечқурун оиласизлар суюклиси билан бирга вақт ўтказишлари кутилади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Шахсий ҳаётингизда фавқулодда пайдо бўладиган айрим вазиятлар қаршисида бош эгишга мажбур бўласиз. Улар асабингизни буза бошлайди. Аммо бу вазиятларни бошқачасига айланиб ўтишнинг имкони йўқ. Кимки бугун зарарли одатларга қарши уруш эълон қилса, билсин, ғалаба фақат у томонда бўлади. Ишонинг, бир неча ҳафтадан кейин бу ғалабанинг қанчалар муҳимлигини ўзингиз кўрасиз. Сурункали хасталикка чалинганлар доимий равишда профилактика ҳақида ўйлашлари керак бўлади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

27 июн сиз учун азарт ва саргузаштлар кунига айланади. Аммо азарт деганда қиморни кўз олдингизга келтира кўрманг. Бундай азартдан воз кечинг. Сиёсатчилар ва тадбиркорлар бугун хориждаги ҳамкорлар ва ҳамкасблар билан муваффақиятли тарзда музокаралар олиб боришади. Кун давомида кўпчилик фойдали танишувларни бошдан кечиради. Саломатлигингиз ёмонлашаётганини сезсангиз, врачга учрашинг. Парҳез зарур бўлса, дарҳол бошлашингиз керак бўлади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Куннинг биринчи ярмиданоқ кўнглингизга ёқиб тушадиган иш топасиз ва бу иш сизга кун давомида ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади. Атрофдагилар билан мулоқотлар давомида кимларнингдир сизга дўст тутиниш истаги борлигини сеза бошлайсиз. Молиявий масалада ҳужжатлар расмийлаштириш амалига жуда сергаклик билан ёндашинг. Ижод кишилари кечқурунга яқин яна бир ажойиб асарни ёзиб тугаллашади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Табиатингизга хос қатъиятлилик асосий ишларни бажаришда қўл келади. Ҳатто, илгари умуман бажариш мумкин эмасдек туюлган юмушларни ҳам хамирдан қил суғургандек осон адо этасиз. Кун бўйи нимаики ишга қўл урманг, ўзингизга нисбатан талабчан бўлинг. Доимий тарзда янгиликлар сари интилинг. Муҳаббатда сизни сюрприз кутади. Ҳойнаҳой, севганингиз қимматбаҳо совға тақдим этса керак. Оилалилар ҳаётида эса қисқа муддатли танаффуслар кузатилади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

27 июнда ҳар жабҳада ўзингизни кўрсатиш, истеъдодингизни барчага кенг намойиш этишга уялманг. Шундай намойиш этингки, атрофдагилар ҳайратдан ёқа ушласин. Бугунги молиявий муаммолар жуда мураккаб. Шунинг учун уларни бир неча соатда бартараф эта олмайсиз. Бу ишда ҳуқуқшунос кўмаги ҳам зарур бўлиши мумкин. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Тезликни оширманг. Жароҳат олишингиз хавфи бор.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Кунингиз турли қизиқарли, қувончли ҳодисаларга бой бўлади. Агар ишда ўз вақтида керакли позицияни эгаллай билсангиз, ғалаба сизники бўлади. Шахсий ҳаётда иккиланишларга йўл берманг. Шахсий бизнеси борлар рақобатчилар билан хуфиёна курашда қатъиятлилик асосида иш тутишлари талаб этилади. Шунда омад ва зафар сизники бўлади. Кечқурун айримларнинг хонадонига меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

27 июн куни қилинажак ишлар жуда кўп. Таваккалчиликни шиор қилиб олсангиз, уларни адо этиб тугатишга улгурасиз. Бугун бошқа уйга кўчиб ўтиш, ёқимли харидларни амалга ошириш ва табиат қўйнида дам олиш кўнгилдагидек кечади. Фақат чўмилганда эҳтиётингизни қилинг. Шамоллаб қолишдан сақланинг. Кечқурун қандайдир ёқимсиз хабар эшитиб, кайфиятингиз бузилиши мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади