Адиз Ражабовдан мировой премьера: «Дунёнинг бир чеккаси»(To the Ends of the Earth)!

0

Адиз Ражабов япониялик режиссёр томонидан суратга олинган фильмда рол ижро этаётгани ҳақида аввал хабар бергандик. Бугун мана шу фильм ҳақида тўлиқроқ маълумот беришга қарор қилдик.

Фильм номи: «Дунёнинг бир чеккаси»(To the Ends of the Earth)
Фильм режиссёри: Киёси Куросава
Фильмнинг барча саҳналари Ўзбекистонда олинган. 2018 йил май ойида. (Самарқанд, Айдаркўл, Жиззах-Зомин, Тошкент)
Фильм «Loaded Films Ltd.», «Tokyo Theatres Co.Inc.» кинокомпаниялари маҳсулоти.
Фильм премьераси Токиода 2019 йил 15 июнда бўлиб ўтди.
Жаҳон премьераси намойиши шу йилнинг 17 август куни «Локарно» кинофестивалининг ёпилиш маросимида бўлиб ўтади.
Ўзбекистонда фильм намойиши кузда ўтиши режалаштирилган.
Фильм «YouTube»га ҳали жойланмаган.
Фильмда япон актёрлари билан биргаликда ўзбек актёрлари ҳам роль ижро этишган: Мирза Азизов, Муяссар Бердиқулова, Зулфия Раимқулова, Маъруф Отажонов, Юнусбек Асқаров.