Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 29 июн куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

29 июнда астойдил хоҳлаб, чин кўнгил ва иштиёқ билан иш бошласангиз, албатта муваффақият қозонасиз. Молиявий масалада бадавлат танишларга ишониб қолманг. Ўз куч ва имкониятларингизга суяниб муаммоларни бартараф этинг. Яқинларингиз орасида жиддий муаммога дуч келганлари бўлса, албатта ҳимоянгиз остига олинг. Бугун тадбиркорлар учун хизмат сафарига бориш ва фойдали шартномаларни имзолаш муваффақиятли кечади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун эмоционал ҳолатингиз жуда юқори даражада бўлади. Бундай аҳволда муаммоларни бартараф этишингиз мушкул кечади. Айрим вазиятлар сизнинг фойдангизга ишламаслиги мумкин. Тақдирга тан берасиз-да энди! Муҳаббатда ҳис-туйғуларга асир бўлиб қолмаслигингиз тавсия қилинади. Акс ҳолда яқин инсонингиз билан орангизда жиддий келишмовчиликлар пайдо бўлиши ҳеч гап эмас. Кечқурун қариндошлардан бири билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

29 июн куни кўплаб истакларингиз иккинчи планга ўтиб қолиши кутилмоқда. Демак, бунинг олдини олиш учун сезиларли ҳаракатларни содир этишингиз керак. Молиявий муаммоларингиз хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлади. Айниқса, тадбиркорлар даромад масаласида етакчилик қилишади. Оиладаги муҳит асабларингизни таранг торттириши ҳам ҳақиқатдан йироқ эмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун табиатингизда авантюрага мойиллик кўзга ташланиши мумкин. Сиз қандайдир чигал бир лойиҳага пул тикиш истагида бўласиз. Лекин билингки, бу йўл билан фойда ололмайсиз. Ёлғизликда ҳаёт кечираётганлар ишқий саргузаштларга умид боғласалар ярашади. Ҳойнаҳой дўстлардан бириникига меҳмонга борасиз-у, ўша ерда ўзингизга ёққан инсонни учратасиз. Орангизда романтик муносабатлар пайдо бўлишига шубҳа йўқ.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

29 июнда ҳис-туйғуларни жиловда ушлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Ўз зиммангизга юкланган вазифаларни ўзгаларнинг елкасига ортмоқлаб қўйишдан тийилинг. Агар руҳан тайёр бўлсангиз, бугун куннинг биринчи ярмида амалга оширадиган саёҳатингиз мазмунли ўтади. Кечқурунга яқин сизни йирик харидлар ҳам кутиб туради. Кимлардир касалликка қарши даволаниш мақсадларига пул сарфлаши мумкин.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Қизиқарли лаҳзалар бугунги ҳаётингизда кўп бўлади. Шахсий ҳаётингиз худди атиргул каби ёқимли ифорларга тўлиқ кечади. Лекин ишда энг муҳим лойиҳаларни амалга ошира олмаслигингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида кўпчилик янги танишувларни бошдан кечиради. Иш масаласида фойдали таклифлар келиб тушади. Ажойиб совғаларни қабул қилиб олади. Пулингиз керагидан кам қолганини сезсангиз, дарҳол қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз тавсия қилинади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

29 июнда кайфиятингиз ёмон бўлса ҳам яқинларингиз, дўстлар ва танишларингизга қўпол муомала қилишдан тийилишингиз лозим. Башарти ишда чигалликларга, оғир вазиятларга тушиб қолсангиз, ўзингизга нисбатан тажрибалироқ ҳамкасблардан маслаҳат олинг. Кечқурун сизни ажойиб бир инсон билан танишув лаҳзалари кутади. Баъзилар кечқурун хизмат сафарига отланиши мумкин. Сафардан кейин эса касбингизни ўзгартиришни истаб қоласиз. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Дунёни пул бошқаришига бугун яна бир карра амин бўласиз. Ҳақиқатан, шу бир парча қоғозларсиз ҳеч бир муаммони бартараф этиб бўлмайди. Шунинг учун қўшимча даромад келтирадиган иш топмасангиз бўлмайди. Фақат фирибгарларга чув тушиб қолишдан сақланинг. Шахсий ҳаётда ниҳоятда оғир босиқлик билан иш тутинг. Турмуш ўртоғингиз билан муносабатларда жиддийликка эътибор қаратинг. Аёллар ва қизлар учун бугун косметик амаллар муваффақиятли кечади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

29 июн куни қандай вазиятда бўлманг, пул масаласида таваккалчиликка йўл қўя кўрманг. Акс ҳолда катта йўқотишларга юз тутасиз. Куннинг иккинчи ярмида айрим дўстларимиз фирибгарлар билан тўқнаш келишлари мумкин. Эҳтиётингизни қилинг. Муҳаббатда сохта хушомадлар таъқиб этиш хавфи бор. Янги танишувларда шу нарсага алоҳида сергаклик билан муносабат юритинг. Кечқурун хонадонингизга чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Ҳаёт ҳақида қанча кўп мушоҳада юритсангиз, кутилмаган совғаларга шунча кўп эга чиқасиз. Аммо фақат чуқур таҳлил қилган ҳолда бир ишга қўл уришингиз керак. Шошма-шошарликка йўл қўйсангиз, бу иш сизнинг зиёнингизга ҳал бўлади. Шахсий ҳаётдаги режаларингиз амалга ошиши учун бир чимдигина бардош зарур бўлади. Оила қурмаганлар ўзларини хотиржам ва жиддий тутсалар, кечқурун орзуларидаги инсонни учратишлари тайин. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

29 июнда молиявий муаммоларни бартараф этиш пича мушкул кечиши мумкин. Бу масалада эҳтиёткорлик зарур бўлади. Қалбингиздаги энг муҳим сирларни бировларга ишониб топширманг. Оиласиз бўлсангиз, тақдирдан ҳадя кутиб ўтиришингиз шарт эмас. Мустақил равишда бахтингизни қидиринг. Албатта топасиз. Ишхонангизда йирик лойиҳага қўл уриш истагида бўлсангиз, бунинг учун янги маълумотларни қўлга киритишингиз лозим бўлади. Бусиз лойиҳангиз ҳақиқатга айланмайди. Овқатланишда меъёрни билинг. Режимни буза кўрманг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Ижод кишиларига бугун куннинг биринчи ярмида бир олам фойдали таклифлар келиб тушади. Ҳатто, айримларга юқори лавозим ҳам таклиф этишлари мумкин. Моддий жиҳатдан ҳам кунингиз унумли кечади. Фақат моддий аҳволингиз қанчалар яхши бўлмасин, бировларга гуллашни хаёлингизга келтирманг. Муҳаббатда яқин инсонингиз билан муносабатларингиз ҳозиргидек яхшилигича қолишини хоҳласангиз, ҳар бир қадамни ўйлаб босинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади