Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 30 июн куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

30 июнда фақат моддий манфаат келтирадиган ишларгагина қўл уринг. Бошқаси билан овора бўлиб беҳуда вақт ўтказманг. Ўтмишга қайтиб иш кўришни хаёлингизга ҳам келтирманг. Ҳамкасблар сизни кун давомида ишдан чалғитишга уриниб кўриши мумкин. Эътибор берманг. Ҳасадгўйлар ҳақида қайғургандан кўра ўзингизга суянинг, ўзингизга ишонинг. Кечқурун ёқимли хабарлар эшитасиз.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Гарчи барча ишларни бир уринишда бажариб ташлашга иштиёқманд бўлсангиз-да, шошма-шошарликка йўл қўйманг. Олдинда сизни ўта муҳим ва катта ишлар кутмоқда. Кучингизни улар учун асраб қўйинг. Тадбиркорлар бугун фойдали шартномаларни муваффақиятли тарзда имзолашади. Янги лойиҳалар ўйлаб қўйган бўлсангиз, ҳали улар билан шуғулланишнинг фурсати етмади. Кечқурун сафарга чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, қариндошларингиз халал беришлари эҳтимолга яқин.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

30 июн куни ажойиб бир инсон билан танишиб қоласиз-у, шу инсон сизга энг муҳим ишларни бажаришда яқиндан ёрдам кўрсатиши мумкин. Моддий жиҳатдан бўлмаса-да, қимматли маслаҳатларини албатта беради. Сув ёрдамида танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар бугун муваффақиятли кечади. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда бир позицияни танланг. Ё никоҳ, ё ёлғиз яшашда давом этиш. Омадингизни берсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Шахсий бизнесига эга дўстларимиз бугун олинадиган пулларнинг кечикиши, рақобатчилар билан кескин кураш палласини бошдан кечиришади. Аммо қайғуришга ҳожат йўқ. Ҳар қандай тўсиқларни ҳам осонлик билан енгиб ўта оласиз. Хизмат сафарига куннинг иккинчи ярмида йўл олишингиз кутилмоқда. Сафар муваффақиятли кечади. Арзимайдиган ташвишлар учун беҳуда асабингизни бузманг. Оилавий ҳаётда жуфтингиз билан муносабатлар азалийлигича қолиши учун кенг феъл эгасига айланишингиз тавсия қилинади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

30 июнда ҳамкасбларингиздан кимдир оёғингиздан чалишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин. Молиявий масалада ҳам фаоллашишингиз керак. Йўқса пуллар бошқа одамнинг киссасига бориб тушиши тайин. Кун давомида қариндошларингиздан бири билан орангизда ўта ёқимсиз суҳбат бўлиб ўтиши кутилади. Уни ўз тарафингизга оғдириш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Ишингиз кўп, аммо эътибор етарли эмас. Шунинг дастидан бугун кўплаб қулай имкониятлар, фойдали таклифларни йўққа чиқаришингиз мумкин. Оилалилар шахсий ҳаётда ижобий ўзгаришлар ясаши талаб этилади. Бу жуфтингиз билан орадаги муносабатларингизга тааллуқли. Сурункали хасталикка йўлиққанлар атмосферада кучли магнит бўронлари бошланганини унутмасинлар ва эҳтиётини қилсинлар. Бугун пул масаласида қийинчилик кўрмайсиз.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

30 июн куни энг эзгу ниятларингизни ҳақиқатга айлантириш ҳаракатига тушасиз. Тўғри қиласиз. Шу ҳаракатларингиз иш жойингизда мартаба ва лавозимингиз, мавқеингиз ошиши учун хизмат қилади. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлишда сизга қийинчилик туғдирмайди. Аммо ўзингиз ҳам қарзларни, айниқса, коммунал тўловларни ўз вақтида тўлашни унутманг. Мабодо саломатлигингизга путур етган бўлса, ўзингизча муолажалар ўйлаб топманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Тажрибангизни ишга сола билсангиз, ҳар қандай тугунни ечиб ташлай биласиз. Моддий аҳволингизни яхшилаш йўлида ҳам мўлжал аниқ олинишини талаб қилади. Бугун бел оғриғига қарши жисмоний машқлар муваффақиятли ўтади. Фақат эҳтиёт бўлинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, фақат касалхонада муолажалар олинг. Халқона усулда даволаниш сизга фойда бермайди. Кечқурун узоқ вақт пиёда сайр қилишингиз тавсия этилади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

30 июнда мартабангизни ошириш йўлида аниқ ҳаракатларни содир этинг. Лекин муҳаббатда эҳтиёткор бўлинг. Тадбиркорлар учун хорижлик янги ҳамкорлар билан бўлиб ўтадиган музокаралар муваффақиятли якунланади. Бизнесингиз гуллаб-яшнайди, пул оқиб келаверади, ҳар бир режангиз ҳақиқатга айланади. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Ҳалокатга учрашингиз хавфи бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Агар яқинларингиз билан дипломатларча муносабат юрита олсангиз, омад сиз томонда деяверинг. Ишда эскича усуллардан буткул воз кечинг. Ўз вазифангизга янгича руҳ билан ёндашинг. Катта пул ортидан қувиб овора бўлманг. Барибир ета олмайсиз. Шунга яраша пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Заҳирангизнинг ўзи ҳам сизга етиб ортади. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

30 июн куни асосийси қўл қовуштирганча бир жойда ўтириб қолмасангиз бас. Қаерларгадир бориш, келишиш ва ҳоказолар омад ҳадя этади. Фақат битта ўқ билан икки қуённи уришга уринманг. Оила қурмаган бўлсангиз, ҳали муҳаббат романи учун вақт етмаган бўлиши мумкин. Лекин ўзингизга ёқадиган инсон учрашувга чорласа, албатта боринг. Учрашув аъло даражада ўтади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

30 июнда қизиқарли танишувни бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Сиз тасодифан учрашиб танишадиган одам сизни оптимистга айлантириши тайин. Шунга қарамай, суҳбат чоғида масофа сақлашингиз талаб этилади. Моддий аҳволингизни яхшилашда бадавлат танишлар ёрдамидан фойдаланинг. Муҳаббат масаласини ҳозирча четга суриб туришингизга тўғри келади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади