Артериал қон босимини туширишнинг энг осон ва қулай усули…

0

 

Ҳеч кимга сир эмас, гипертония ўта хавфли хасталиклардан бири. Қон босими кўтарилган маҳал инсоннинг саломатлиги ва ҳаёти жиддий хавф остида қолади. Айримларнинг артериал қон босими кўтарилганда, безгак тута бошлайди. Безгак эркин нафас олишга имкон қолдирмайди. Бемор тепасида Азроилни кўргандек бўлади. Доктор Стивен Синатранинг айтишича, артериал қон босимини туширишда оддий бир усул мавжуд. У ҳам бўлса, сувдир. Доктор айтдики, организмда суюқлик етарли миқдорда бўлмаса, организм ўзини бошқа йўллар билан суюқликка қондириш пайида бўлади. Яъни, у натрийни ўзида ушлаб қолади. Гарчи натрий организм учун ҳаёт кафолати саналса-да, қонда кўпчиликни ташкил этса, албатта артериал қон босими кўтарилиб кетади. Шундай кўнгилсизликларга дуч келмаслик учун одам кунига саккиз-ўн стакан сув ичиши лозим. Фақат бу юрак хасталигига йўлиққанларга, буйрагида жиддий муаммоси борларга тегишли эмас. Улар албатта врач маслаҳатига амал қилган ҳолда иш тутишлари лозим.

Артериал қон босимини туширишда тузни кам истеъмол қилиш, спорт билан шуғулланиш, тамаки маҳсулотларидан юз ўгириш, кўпроқ мева-сабзавотлар истеъмоли ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Саломат бўлинг!