Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 1 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

1 июл куни азалдан ишончингизни оқламаганлар билан мулоқот қилмаганингиз маъқул. Улар бугун ишларингиз орқага кетишига асосий сабабчи бўлиши мумкин. Бугунги кун энг йирик ва муҳим лойиҳаларни ҳақиқатга айлантириш учун жуда қулай ва хайрли кечади. Бугун молиявий муаммоларни бартараф этишда фирибгарларга чув тушиб қолишдан сақланинг. Сартарошхонага борманг ва шахсий ҳаётингизни ўзгартиришга уринманг. Муваффақиятсизликка учрайсиз.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Оиласизлар бугун муҳаббат масаласида жиддий синов лаҳзаларини бошдан кечиришлари мумкин. Умуман олганда, ҳафтанинг биринчи куни сиз учун жуда яхши бошланади. Кўпчилик дўстларимиз бойиб кетиш йўлида таваккалчиликларга қўл уришдан тийила олишмайди. Аммо пулларингизга нисбатан бу қадар лоқайд муносабатда бўлманг. Айниқса, тадбиркор бўлсангиз, уларни шубҳали лойиҳалар учун тикманг. Бугун қонунга қарши ҳеч бир ҳаракатни содир этманг. Охири яхши бўлмаслиги мумкин.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

1 июлда сизни оилавий ҳаётингиз билан боғлиқ катта бир воқеа кутиб туради. Оила аъзоларингиз билан келишмовчиликлар, жанжаллар содир бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишлар масаласида сокинлик ҳукм суради. Ҳамкасбларга арзимас сабаблар билан танқидий муносабатда бўлмаслигингиз тавсия этилади. Кечқурун харидлар учун вақт ажратинг. Оиласиз бўлсангиз бўлғуси жуфтингизни ёнингизга олиб кинога тушинг. Кечангиз мароқли ўтсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Агар шахсий автомобилингизда йўлга отлансангиз, ўта хавфли ускуналар билан ишлаётган бўлсангиз, шошма-шошарликка йўл қўйманг. Атрофдагилар билан бугун фикрларингиз бир жойдан чиқади. Демак, муносабатлар меъёрида бўлади. Айримлар кун давомида кайфияти тушкунлигидан безовта бўла бошлаши мумкин. Аммо бундай лаҳзаларда спиртли ичимлик истеъмолига зўр берманг. Аҳволингизни баттарлаштирасиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

1 июл куни кайфиятингиз тобида бўлмаслиги атрофдагиларга ҳам салбий таъсир ўтказиши мумкин. Айниқса, тадбиркор бўлсангиз-у, ўта муҳим ҳужжатларни имзолаш пайига тушсангиз, бундай тушкун кайфият зиён етказиб қўйиши ҳеч гап эмас. Бугун ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳалар хайрли якун топади. Кечки пайт аёллар ва қизлар гардеробига янгилик киритиш мақсадида дўкон айланишлари кутилмоқда.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Куннинг биринчи ярмида болаликдаги яқин дўстлардан бирини учратиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бундан ташқари, сизни яна бир ёқимли вазият кутади. Сиз ўзингиз учун ҳаддан ташқари ёқадиган буюмни харид қиласиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда организмни жисмоний зўриқтиришдан сақланинг. Оқимга қарши сузишингиз ҳам тавсия қилинмайди. Кечқурун сурункали хасталикка учраганлар профилактика масаласида ҳаракатлар содир этишлари мумкин.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

1 июлда ниҳоят айрим зарарли одатларингиздан воз кечишга ўзингизда куч топа биласиз. Масалан, нуқул саломатлигингизга путур етказадиган овқатдан юз бурасиз. Бугун саломатлигингизни назоратда ушлаш, уйдаги майда-чуйда ишларни адо этиш ва жамиятдаги фаол ҳаракатларингиз муваффақиятли кечади. Асосийси, организмни жисмонан зўриқтириб қўймасангиз бас. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Иш бошлаш учун эрталаб хаёлни бир жойга жамлай олмай безовта бўласиз. Агар бугунга энг муҳим лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган бўлсангиз, ҳаракатингизни қилишингиз керак. Вақт ва имкониятлар кутиб турмайди. Кечқурун оила аъзоларингиз ёки суюкли инсонингиз билан кинога тушишингиз ёки кафеда кечки овқатни тановул қилишингиз тавсия этилади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

1 июл куни қалбингизда қўрқув ва хавотир ҳукмронлик қилишига йўл қўйманг. Уларга қарши руҳан курашга тайёр туринг. Ишда чигал вазиятлар юзага келиши мумкин. Муҳаббатда боши берк кўчада қолиб кетишингиз кузатилиши мумкин. Буларнинг барчасига ўша қўрқув ва хавотирлар сабабчи бўлади. Бугун пул масаласида ҳам сезиларли мушкулотлар кўзга ташланади. Аммо кечқурун спорт билан шуғулланиш, дўстлар билан суҳбатлашиш хайрли ўтади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун муаммоларни хамирдан қил суғурган каби осон бартараф этасиз. Асосийси, мақсад сари қатъият билан олға бора олсангиз бас. Қолганини омаднинг ўзига қўйиб беринг. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечирасиз. Шунинг баҳонасида ёлғизлар шахсий ҳаётини йўлга қўйиши мумкин. Оилалилар эса ишдаги мавқеини мустаҳкамлаб олиш имконига эга бўлади. Оилавий ҳаётда бугун юзага келадиган танаффуслар хайрли кечмайди. Уларнинг юзага келишига асло имкон берманг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

1 июлда йирик лойиҳаларни бошқа кун учун қолдиринг. Бугун омад сиз томонда бўлмайди. Бошқа ишларни ҳам атрофдагилар билан биргаликда ҳал қилсангизгина муваффақиятга эришасиз. Молиявий масалада ҳам кимгадир яқин ҳамкорга айланинг. Шунда мўлжаллаган даромадга эга бўласиз. Бугун эркаклар қалбига қулоқ тутган ҳолда ҳаракатлар содир этиши лозим. Аёллар эса ҳазил-мутойибани қурол қилиб олсинлар.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Агар депрессияга тушиб қолишни хоҳламасангиз, ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам экспериментлардан воз кечинг. Ички гармонияга эга бўлишингиз учун нимадир халал бераётган бўлса, бу амални ортга суриб, қаршингизда турган кўнгилсиз вазиятларга қарши курашинг. Бугун спиртли ичимликлар, тинчлантирувчи дорилар истеъмоли тақиқланади. Улар сизни росмана кўнгилсиз вазиятларга дучор этади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади