Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 2 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

2 июлда тушунарсиз, шубҳали одамлар билан танишувларни йўққа чиқаринг. Молиявий масалада ҳам ёлғонларга чув тушиб қолишдан сақланинг. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафарларни ортга суринг. Улар сизга муваффақиятсизлик келтиради. Шахсий ҳаётда эса ичингиздаги барча йиғилиб қолган дардларни, муаммоларни яқинларингизга тўкиб солинг. Улар орасида хатога йўл қўйганлари бўлса, юзига айтишдан чўчиманг. Муносабатлар тўғри бўлгани маъқул.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Ҳар қандай турдаги техника воситаси билан ишлашга тўғри келса, эътиборли бўлинг. Қайсидир масалада фавқулодда қарорлар чиқариш зарурати туғилса, бошқа кунга қолдиринг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни сифатли бажарганингиз учун раҳбарларингиз кун давомида сизни мукофотга лойиқ кўриши мумкин. Ижод кишилари ҳам сўнгги кунлардаги ижод маҳсули эвазига бир дунё олқишларга эгалик қилишади. Омадингизни берсин!

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

2 июл харидлар учун муваффақиятли кечади. Айниқса, кийимлар, аксессуарлар сотиб олишда омадингиз чопиб, максимум даражадаги чегирмалар билан харидларни амалга оширасиз. Кунни хотиржамликда ўтказишга ҳаракат қилинг. Лозим бўлса, кўпроқ тоза ҳавода сайр қилинг. Ишларингиз қочиб кетмайди. Шунинг учун сира шошилмасдан, иссиқ кунда организмни зўриқтирмасдан ҳаракатлар содир этинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун ижод кишиларининг куни туғади. Ижодингиз маҳсули сизга олқишлар, балки моддий манфаатдорлик ҳам ҳадя этади. Жисмоний зўриқишга мажбур этадиган ишларни бошқа кунга қолдиринг. Саломатлигингизга путур етиб қолиши мумкин. Тадбиркорлар бугун янги ҳамкор қидиришса, албатта муваффақият қозонишади. Атрофдагилар билан мулоқотда дипломатларча муносабат юритинг. Бировларнинг шахсиятига тегадиган сўзларни тилга олишдан тийилинг. Акс ҳолда орангизда катта жанжал чиқиши турган гап.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

2 июл куни биринчи навбатда парҳез тутишга эътибор қаратинг. Бу ошқозонида муаммо бор дўстларга тегишли. Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олаётганда, худди шу нарсани ҳисобга олинг. Оиласизлар учун романтик учрашувлар, оилалилар учун эса яқинлари билан мулоқотлар хайрли кечади. Оилада ён беришга мойил бўлинг. Ҳақлигингизни яқинларингизга ҳадеганда исботлашга уринманг. Муносабатларга путур етиб қолиши мумкин. Ўзингизни қуёш тиғидан эҳтиёт қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун аввало организмингизни жисмоний зўриқишдан асрашингиз, оиладагиларни беҳуда танқид остига олмаслигингиз тавсия этилади. Бугун жамоавий ишларни амалга ошириш кўпроқ омад келтиради. Ҳамкасблар билан бир жамоа бўлиб ишлаш натижасида эзгу мақсадларга етишингиз кафолатланади. Кечқурун сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини эътиборда ушлашлари керак. Хасталик қўзғалишига асло йўл қўйманг. Ердаги янгитдан бошланган магнит бўронларини ҳисобга олган ҳолда иш тутинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

2 июл эски, нокерак буюмлардан халос бўлиш учун жуда қулай кечади. Қаерлардадир бурчак-бурчакларда чанг босиб ётган буюмларни сотинг ва ўрнига пул қўшиб янгисини олинг. Айримларга куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф қилишлари мумкин. Кечки пайт эски танишларни тасодифан учратиб қолишингиз эҳтимоли бор. Уларни инкор эта кўрманг. Эски танишлар сизга ҳар тарафлама ёрдам қўлини чўзишга тайёр.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун чаён буржи остида туғилганларга осон кечмайди. Яқин инсонлар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Демак, бунинг натижасида кайфиятингиз бир пул бўлиши мумкин. Унда табиат қўйнига чиқиб кетинг ва ёлғизликда дам олинг. Ишхонангизда ҳам кимдир оёғингиздан чалишга уриниб кўриши кутилади. Ундайларни сукут ёрдамидагина мағлуб эта оласиз. Кечқурун овқатланиш рационингизни яна бир марта кўздан ўтказиб олишни унутманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

2 июл куни яхшилик ва ёмонлик ёнма-ён юуришига гувоҳ бўласиз. Кимлардир майда-чуйда ишлар билан ўралашиб кун ўтказса, кимлардир йирик лойиҳалар устида иш бошлайди. Шу орада саломатлигингизни назорат қилиш ҳам ёдингиздан кўтарилмаслиги лозим. Куннинг иккинчи ярмида яқин келажакда ҳаётингизни, дунёқарашингизни тубдан ўзгартириш қувватига эга бир инсон ҳақида ёқимли хабар эшитасиз. У сиз билан учрашиб, ишда ҳамкорлик қилиш нияти борлигидан хабар топасиз.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Ҳамкасблар билан иш масаласидаги фикрингиз қарама-қарши чиқиши мумкин. Аммо сиз ўзингизни мажбурлаб бўлса-да, уларнинг фикрини маъқуллаб қўя қолинг. Шунда ўртада жанжалли вазиятлар пайдо бўлмайди. Ўзингизни депрессия ҳолатигача етказмасликни хоҳласангиз, миянгиздаги барча ёмон ўйларни ҳайдаб солинг. Моддий аҳволингизни яхшилаш мақсадларига йўналтирилган ҳаракатлар бугун ўзини оқламаслиги мумкин. Кечқурун қимматбаҳо бир буюмни харид қилишингизга тўғри келади. Асосийси, қарзга ботмасангиз бас.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

2 июлда неки ишга қўл урсангиз, не ҳаракатни содир этсангиз, фақат қалбингиз амригагина қулоқ тутинг. Дам олишни буюрдими? Баҳаво ерларни танланг-да, бориб дам олинг. Лекин асосий ишлар ҳақида ҳам унутиб қўймаслигингиз керак. Уларсиз тирикчиликнинг мазаси қочади. Ишларни соф виждон билан бажариб қўйсангиз, раҳбарлар ҳам сизни қуруқ қўйишмайди. Албатта мукофот билан сийлашади. Кечқурун ёлғиз қолиб эртанги ишлар режасини хомчўт қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Агар кун давомида бўш вақт пайдо бўлса, уни тоза ҳавода пиёда сайр қилишга бағишланг. Бугун севимли хоббиларга қайтиб иш кўриш ҳам омадли кечади. Асло кун давомида уйда узоқ ўтириб қолманг. Бу оилангиздагилар билан ўзаро жанжалларга сабаб бўлиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида яқин танишлардан бири сизга қўнғироқ қилади. Қўнғироқ кайфиятингизни кўтаради. Мамнун тортасиз.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади