«Аёл» сериали қаҳрамони худбин Ширин аслида қандай қиз? (+Интервью)

0

Серай Каянинг «Аёл» сериалидаги қаҳрамони Ширин томошабинларда нафрат ва ғазаб уйғотгани табиий. Аммо сериалда бу образни гавдалантирган Серай Кая ҳаётда бошқа инсон.

— Қаҳрамонингизни тасвирлаб берадиган бешта муҳим сифат?

— Мен Шириннинг ўйнаётган ролини хира, нозик жойига тегинса, хавфли тус олиши мумкин бўлган, ғазабини назорат қилолмайдиган, титраб турадиган жингалак деб тасвирлашим мумкин (кулади).

— Агар сизда қаҳрамонингиз феълининг бирон жиҳатини олиш имкони бўлса, қайси бирини танлардингиз?

— Шириннинг мен олишни истайдиган бирон жиҳати бўлиши мумкин, деб ўйламайман. Аммо жавоб беришим шарт бўлса, бу расм чиза олиш қобилияти бўлса керак.

— Тасаввур қилинг, сиз ўйнаётган сериал ёки спектакль таом, сиз гавдалантираётган қаҳрамон эса масаллиқлардан бири. Сизнингча, сиз иштирок этадиган сериал ёки спектакль қандай таомга ўхшайди? Агар сизнинг қаҳрамонингиз бўлмаса, қайси масаллиқ етишмасди?

— «Аёл» сериали аччиқ-нордон шўрва, Ширин эса шу сериалнинг нордонмазаси бўларди (кулади).

— Илк синовингиз эсингиздами?

— Эсимда. У пайтда «Муҳташам юз йил» сериалига кастинг ўтказилаётганди. Мен эса янги эдим, ҳали таълим олишни бошламагандим. Биз агентликда ўша синовни ўзаро суратга олдик. Менга бу шунчаки тайёрлов синови эканлигини айтишса ҳам, жуда ҳаяжонланганман.

— Сиз шу пайтгача суратга олиш жараёнида содир этган энг кулгили хато?

— Эслолмайман. Мен «энг» деб атай оладиган ҳеч нима бўлмаган, менимча. Ўз гапларимизни айтаётганимизда, бирдан тутилиб қолсак ёки адашсак, куламиз, албатта.

— Сиз иштирок этган сўнгги сериал, фильм, спектаклдаги қаҳрамонингизнинг сиз севган ибораси?

— Мени Шериф Эролнинг қаҳрамони Энвернинг Ширинга аталган сўзлари жуда қаттиқ таъсирлантирди. «Бу дунёда ҳамма нарсани ўзгартирадиган ягона нарса — бу севги, бошқа ҳеч нима эмас! Севги бўлмаган юрак эса — ҳақиқий жаҳаннам. Юрагида жаҳаннам борларни Аллоҳ тўғри йўлга солсин!»

— Битта қисм/саҳнада Ширин ролини жамоадан бошқа кимдир ўйнайди. Бу ролда сиз кимни кўришни истардингиз? Сиз ҳам бошқа қаҳрамонни ўйнайсиз. Кимни танлардингиз?

— Ширин ролини овозлаштириш жамосидан Ҳасреттин ўйнашини истардим. Суратга олиш жараёнида бу борада кўп ҳазиллашамиз. Мен эса Дорук ролини ўйнашни истардим (кулади).

— Қаршингизда вақт машинаси турибди. Қайси давр ва шаҳарга телепортация қилишни хоҳлардингиз?

— Бу ёшда мен 1990 йилдаги Истанбулга бориб қолишни хоҳлардим.

— Энг аҳмоқона ҳаракатингиз…

— Баландликдан қўрқишимга қарамай, парапланда учганман. Бу жуда завқли бўлганди (кулади).

— Қандай сериалларни томоша қиласиз ва томошани қайси зарарли таомсиз тасаввур қилолмайсиз?

— Сўнгги пайтларда, афсуски, доимий суратга олиш ишлари туфайли бошқа сериалларни кўришга вақтим бўлмаяпти. Фақат       «Шахс»ни бироз кўрдим ва у менга жуда ёқди. Томоша қилаётганда қўлимда асосан, қуритилган қулупнай бўлади (кулади).

— Тонгингизни битта китоб дунёсида бошлайсиз, кундузи сериалга тушиб қоласиз, оқшомингизни эса биронта фильм дунёсида ўтказасиз. Танловингиз?

— «Сенинг сайёрангда, — деди кичкина шаҳзода, — одамлар битта боғда беш мингта атиргул етиштиришади… ва излаганларини топишолмайди», «Топишолмайди, — маъқулладим мен», «Ваҳоланки, уларнинг излаганларини биттагина атиргулда, бир қултум сувда топиш мумкин…», «Ҳа, албатта, — маъқулладим мен», Кичкина шаҳзода айтди: «Аммо кўзлар сўқир. Қалб билан излаш керак».

Мен кунимни «Кичкина шаҳзода» билан бошлардим, у ердан «Шерлок» дунёсига ўтардим ва кунимни «Амели» билан тугатардим.

— Актёрликнинг плюс ва минуслари?

— Чидаб бўлмайдиган жиҳати — ҳатто ўзгача кунларда ҳам ишлашга тўғри келиши. Шунингдек, баъзида жуда кўп ишлашимиз (кулади). Плюси эса — бошқа ҳаммаси.

СЕВИНЧ тайёрлади.