Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 3 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

3 июлда хаёлпарастликка берилмаслигингиз тавсия этилади. Ўйлаган ва орзулаганларингизга фақат тер тўкиб қилинган меҳнатгина олиб боради. Хаёлингиздагилар эртакларда бўлади холос. Бугун оммавий тадбирлар, конференциялар ва семинарлар муваффақиятли ўтади. Атрофдагилар билан қанча кўп тиллашсангиз, профессионал касбингиз билан боғлиқ иш доирасида шунча кўп малака орттирасиз. Мартабани ҳам шу йўл билангина ошира оласиз.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун шу қадар ишингиз кўпки, суюкли инсонингизга бир марта қўнғироқ қилиб ҳол сўрашга-да вақт топа олмаслигингиз мумкин. Шунга яраша режадаги ишларнинг барчасини ўз вақтида аъло даражада адо эта оласиз. Бугун молиявий соҳада йўқотишлар кўзга ташланмайди. Ишхонадаги раҳбарлардан ҳам танбеҳ эшитмайсиз. Имкон борича одам кўп тўпланадиган жойларни айланиб ўтинг. Иммунитетингиз паст. Уни кўтариш учун мева-чева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

3 июл куни кўпчиликнинг диққат марказида бўлишингиз кутилмоқда. Демак, ҳаракатларингиз беҳуда кетмабди. Рўзғор ташвишларини бугунча четга суринг. Куннинг иккинчи ярмида қариндошлар билан бирга яқин манзилга сафар уюштиришингиз мумкин. Агар муҳим ишларингиз бўлмаса, бу сафардан воз кечмаслигингиз керак. Куннинг иссиғида кучни камроқ сарфланг. Токи ҳолсизланиш, лоҳаслик сизни четлаб ўтсин. Кечқурун салқинда албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Атрофдагиларга фақат майин жилмайиш билан муносабат юритасиз. Фақат кўнгли қоралардан эҳтиётингизни қилинг. Уларнинг кўнгли ҳеч қачон оқармайди. Имкон топсангиз, уларни ҳов наридан айланиб ўтинг. Кечқурун вақтингизни пассив дам олиш учун ажратинг. Оила аъзоларингиз билан мириқиб суҳбат қуришга имконингиз бор. Бундан фойдаланиб қолинг. Ёки дўстлардан бирини ёнингизга олинг-у, балиқ овига жўнанг. Шунда асаблар тинчланиб, кайфиятингиз янада чоғланади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

3 июлда одатдагидек бир дунё иш сизни кутиб туради. Ҳайратланишга арзийдиган воқеа-ҳодисаларни бошдан ўтказмайсиз. Асосийси, яқин ва олис ўтмишга ҳатто хаёл ёрдамида ҳам қайта кўрманг. Молиявий масалада тежамкорликка эътибор қаратинг. Ҳар бир қадамни ҳисоб-китоб билан босинг. Дўкон айланиш, бўлар-бўлмас буюмларни харид қилгандан кўра ўша пулларни заҳирадаги пулларга қўшиб қўйинг. Овқатланишда режимни бузманг. Меъёрни билинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Кунингиз оғир кечиши кутилади. Фақат тафаккурга суянган ҳолда муаммоларни бартараф эта оласиз. Йўлингизга кўндаланг бўлгувчи тўсиқларни тафаккурдан ташқари кучли ирода ёрдамида бузиб ўта оласиз. Энг оддий вазиятларда ҳам сергакликни қўлдан берманг. Саломатликни асраш ҳақида тез-тез унутиб қўядиган бўлгансиз. Айниқса, сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, унутишга ҳаққингиз йўқ. Ошқозон ва жигарни ташқи хавфлардан эҳтиётланг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

3 июл куни ноқулай вазиятларда қолиб кетишингиз кутилади. Лекин шундан ҳам ўз манфаатингиз йўлида фойдаланишга ҳаракат қилинг. Ёши улуғ, тажрибаси кўпларга нисбатан янада кучлироқ ҳурматда бўлишингиз тавсия этилади. Бугун маданий дам олиш, табиат қўйнига чиқиб кетиш ва қуёшли ванна қабул қилиш учун жуда қулай ва хайрли кечади. Куннинг иккинчи ярмида ёқимли хабар эшитасиз. Агар зарарли одатлардан воз кечиш истагида юрган бўлсангиз, бу амални бошлаш учун бугундан қулайини топа олмайсиз.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун турли мавзуларда баҳсли лаҳзаларни бошдан кечиришингизга тўғри келади. Фақат бу баҳслар жанжалга айланиб кетишига йўл қўйманг. Айримлар касбини ўзгартириш ниятида юрган бўлса, ҳаракатни бошлашса бўлади. Малака оширинг, курс ва семинарларга қатнанг. Кечқурун дўстлардан бирининг хонадонига меҳмон бўлиб борсангиз ҳам бир дунё лаззат оласиз. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизни ёнингизга олиб кинога тушсангиз ҳам зиён қилмайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

3 июлда молиявий инқироз сизга хавф солмайди. Шундай экан, кўнглингизга ёққан харидларни амалга ошираверсангиз бўлади. Баъзи дўстларимизнинг кайфияти яхшилигига қарамай, кўнглида кичик бир доғ тургандек бўлаверади. Тўғрими? Бу асосан оиласизларнинг муҳаббатдаги муваффақиятсизлигидан қолган доғдир. Уни кўнглингиздан ювиб ташлашингиз керак. Ҳаёт давом этади. Интилувчан бўлсангиз, албатта бўлғуси муҳаббатингизни учратасиз. Кечқурун табиат қўйнига чиқиб дам олиш ҳам кўнглингизни кўтара олади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун аёллар ва қизларнинг куни туғиши аниқ. Дафъатан ташқи кўринишингизга ўзгартиш киритишни истаб қоласиз ва гўзаллик салонига йўл оласиз. Қувонарлиси, ҳали турмушга чиқмаган бўлсангиз, ўзингиз ёқтирган инсон айнан бугун кўнглини очиши мумкин. Эркаклар эса жамиятда ўзларини жуда хотиржам тутишлари талаб этилади. Шунда тинч бўласиз, обрўйингиз тўкилмайди. Куннинг иккинчи ярмида мигрен ва қон босимингиз ошиши хавф сола бошлаши мумкин. Олдини олинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

3 июл куни молиявий масалада юзага келадиган ҳар қандай кўнгилсизликлардан нари бўлишга ҳаракат қилинг. Анчадан бери мириқиб дам олмагансиз. Севимли хоббингиз бўларди. Уни ҳам унутаёзгансиз. Бугун шу икки машғулотга қайтиб иш кўрсангиз ёмон бўлмасди. Умуман, бугун ишда ўта фаол бўлишингиз тавсия қилинмайди. Саломатлигингизга путур етиши мумкин. Ҳатто, спортзалга боришдан ҳам бугунча воз кечинг. Кечқурун олис сафарга чиқманг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Балиқ буржи остида таваллуд топганлар эрталабданоқ ишга кўмилишлари кутилмоқда. Атрофдагилар билан муносабатларда эскича тактикадан воз кечиб, муносабатларнинг янги босқичига ўтинг. Ижодкорларни рағбатлантиришга бағишланган ҳар қандай турдаги тадбирлар муваффақиятли кечади. Кечки пайт пластик карточкангизга катта пул келиб тушиш эҳтимоли бор. Оиласиз бўлсангиз, бугунги романтик учрашувни табиат қўйнида ташкил этинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади