Мода оламининг  шаҳзодаси вафот этди

0

 

“Тhe New York Times” ахборот агентлигининг хабар беришича, мода оламининг машҳур дизайнери, Шаржа амирининг ўғли Ҳолид ал- Қосимий вафот этди. Шайх Ҳолид ал- Қосимий душанба куни 39 ёшида Лондонда вафот этган. Эслатиб ўтамиз,  шаҳзода ўқиш учун Лондонга келган ва 2008- йилда ўз бизнесини бошлаган эди. Ҳолид ал- Қосимийнинг вафоти муносабати билан БААда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди. Дафн маросими бугунга режалаштирилган. Унинг отаси Шайх Султон бин Муҳаммад ал- Қосимий 1972- йилдан бери Шаржага раҳбарлик қилиб келмоқда. У инстаграм саҳифасида ўғлини “Худо ғамхўрлигида” деб айтган эди. Аммо шаҳзода кутилмаганда вафот этди, унинг ўлими ҳақида аниқ фикр билдирилмади. Шайх Султон бин Муҳаммад ал- Қосимий эса “Мода олами ўзининг буюк файласуф ва рассомини йўқотди.Ушбу қийин вазиятда оилавий бизнес ва брендимиз ҳурмат қилинишини сўрайман”,-дея баёнот берган.

Интернет материаллари асосида Севара тайёрлади.