Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 4 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

4 июлда атрофдагилар қаршисида эришган ютуқларингизни айтиб зинҳор мақтана кўрманг. Кўз тегади ва борингиздан айрилишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Ҳамкасблар ва дўстларни танқид остига олиш фикридан йироқ бўлинг. Акс ҳолда орангизда жиддий келишмовчиликлар пайдо бўлади. Моддий аҳволингиз бугун тобида бўлади. Демак, истаганингизни харид қилишингиз мумкин. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор. Сафар сизга моддий манфаат келтиради.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун табиатингизга хос авантюрадан воз кечинг. У бообрў шахсларга яқинлашишингизда жиддий тўсиқ вазифасини ўташи мумкин. Мартабангиз ва лавозимингизни ошириш учун ҳаракатлар содир этишингиз мумкин. Фақат эҳтиёткорликни қўлдан бермаган ҳолда. Тадбиркор бўлсангиз, муҳим ҳужжатларга, фойдали шартномаларга имзо чекаётганда, сергак туринг. Куннинг иккинчи ярмида оила қурмаганлар бўлғуси жуфтини учратиб танишишлари кутилади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

4 июл куни арзимас гапдан ҳам ринжишингиз кузатилади. Кўнглингиз нозиклашиб қолгандек туюла бошлайди. Бундай кайфиятда одамлар орасига камроқ киришингиз тавсия қилинади. Яхшиси, дўкон айланинг, харидларни амалга оширинг. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Дин, чет тиллар ва руҳан юксалиш мавзуларига бағишлаб ташкил этиладиган маросимлар хайрли ва ёқимли кечади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун сизни хотиржамлик ва гармонияга бой лаҳзалар кутиб қолади. Оиласиз бўлсангиз, ким биландир жиддий муносабатларни пайдо қилиш имконига эгасиз. Бугун сафарга отланиш, учрашувлар ва муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш амаллари муваффақиятли ўтади. Молиявий муаммоларни шошма-шошарлик билан қисқа фурсатда бартараф этишга уринманг. Бунинг учун кўпроқ вақт талаб этилади. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

4 июлда ҳаётнинг барча жабҳаларида ғалабага эришишингиз аниқ. Вужудингиз кучга шу қадар тўла бўладики, ҳатто, зарарли одатлар ҳам ортга чекина бошлаганини кўрасиз. Тадбиркорлар учун фойдали келишувлар ва касбга оид янги билимга эга бўлиш кабилар омадли кечади. Куннинг иккинчи ярмида керагидан ҳам ортиқроқ моддий манфаат кўришингиз кутилади. Энди ўзингиз истаган қимматбаҳо буюмни сира ўйланмай харид қила оласиз. Олис сафарга чиқиш керак бўлса, бошқа кунга қолдиринг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун фақат қалб амригагина суянган ҳолда иш тутинг. Унинг ёрдамида қачонлардир амалга ошира олмаган режаларни ҳам ҳақиқатга айлантира оласиз. Муҳаббатда ноаниқликлар, туманли онлар кўп. Туманни тарқатиш эса фақат сизнинг қўлингизда. Вақтни тезлаштирманг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга эътиборли бўлинг. Интернет орқали ҳеч нарса харид қилмаслигингиз тавсия қилинади. Алданиб қолишингиз, сифатсиз маҳсулотни харид қилиб қўйишингиз эҳтимоли бор.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

4 июл куни бадавлат ва бообрў одамлар билан муҳим масалаларда суҳбатлар қуришингизга тўғри келади. Иш бажаришда ўз тажрибангиз ва билимингизга ишониб юборманг. Аксинча ўша бообрў одамлар сизга кўп масалаларда ёрдам беришлари мумкин. Бугун оммавий тадбирлар муваффақиятли кечади. Оилалилар кўпроқ вақтини фарзандлари билан бирга ўтказсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Рўзғордаги муаммолар хамирдан қил суғургандек осон бартараф этилади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Ҳеч қандай сабабларсиз қалбингизни тушкунлик чирмаб олиши кутилади. Ҳойнаҳой, шахсий ҳаётда танаффуслар юзага келишни истай бошлаган бўлсангиз керак. Оиласизлар эса бу танаффуслар муҳаббатда содир бўлишини исташади. Улар кимнидир севиб қолиш истагида куйиб-ёнишлари мумкин. Овқатланиш масаласида сизга парҳез тутиш зарур. Агар ортиқча вазндан безовталанаётган бўлсангиз, ёки ошқозонингизда муаммо бўлса, албатта парҳез бошланг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

4 июлда ўтмишга қайтиб, ўзингиз учун энг керакли ва фойдали хотираларни олишингиз керак. Бу зиммангиздаги вазифаларни тез ва сифатли адо этишингизда асқотади. Бугун табиат қўйнида дам олиш ва ҳаммомга тушиш амаллари хайрли кечади. Кечқурун маданий дам олишга бағишланган барча ҳаракатлар фақат яхшилик келтиради. Кечқурун тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун тоғ эчкиси вакилларини анчагина оғир кун кутади. Эзгу мақсадларга етиш учун кўп югуришингиз, ҳужжатларни расмийлаштириш масаласида асабийлашишингиз талаб этилади. Муҳаббатда эса ҳаммаси кўнгилдагидек кечади. Рўзғорда муаммо кўп бўлса, уларни дам олиш куни учун қолдира туринг. Баъзилар шаҳардан ташқарига сафар уюштириши мумкин. Сафар сизга кўнгилхушлик ҳадя этади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

4 июл куни организмингизга ниҳоятда эътиборли бўлишингиз керак. Йўқса, худо кўрсатмасин, бирор хасталик бошланади-ю, сиз пайқамай қоласиз. Муҳаббатда ҳам енгил фикрлаб қўймаслигингиз тавсия этилади. Оиласиз бўлсангиз-у, жиддий, бир қирда, бир сирда турадиган умр йўлдош қидираётган бўлсангиз, ўзингиз ҳам худди шу хислатларга эга бўлишингиз лозим. Хизмат сафарини бошқа кунга қолдиринг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Қалбан тушкунлик ҳолатида бўлишингиз эҳтимоли бор. Тез-тез ҳолсизланиш каби жараёнларни бошдан кечира бошлайсиз. Бу анчадан бери мириқиб дам олмаганингиз интиҳосидир. Тоғларга чиқиб ҳаво алмаштиришингиз, дам олишингиз керак. Эндигина тадбиркорлик фаолиятини бошлаганлар бугун муваффақиятли лаҳзаларга бой бўлади. Пулдор танишларингиз моддий жиҳатдан кўмаклашиб юборади. Фақат улардан катта миқдорда қарз олиб қўйманг. Қайтаришга қийналасиз.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади