БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

Судья гувоҳ аёлдан сўради:

— Ёшингиз нечада?

— Ҳисоблаб кўриш керак. Турмушга чиққанимда йигирмада эдим. Эримнинг ёши эса қирқда эди. Демак, мен ундан икки баравар кичик бўлганман. Ҳозир эрим етмишда. Бундан чиқди мен ўттиз беш ёшда эканман.

 

* * *

 

— Жоним, дадамдан турмуш қуришимизга рухсат сўрадингизми?

— Ҳа, унга қўнғироқ қилдим.

— Нима деди?

— «Кимлигингизни билмадим-у, лекин розиман!» деди.

 

* * *

 

Икки жуҳуд учрашиб қолишди.

— Ишонасанми, қаллиғим менга ўзим совға қилган никоҳ узугини қайтариб берди. Энди бошқа йигитга турмушга чиқяпти. Эҳ, ўша йигитнинг кимлигини, қаерда яшашини аниқласайдим!..

— Нима, муштлашмоқчимисан?

— Э, йў-ўқ!.. Никоҳ узугини унга сотмоқчиман.

 

* * *

 

Янги келин куёвга деди:

— Нуқул дадам билан қарта ўйнаганингиз ўйнаган-а!.. Ора-сирада ҳеч бўлмаса, бир марта мен томонгаям қараб қўйсангиз, камайиб қоласизми?

— Менга қара, биз дадангникига бекорга келганимиз йўқ-ку, ахир!.. Сенга қарайверсам, машинага пулни қандай йиғиб оламиз?

 

* * *

 

Юз ёшга тўлган кампир ўзининг даволовчи врачига деди:

— Эҳ, Султонбой, сизга шу қадар ўрганиб қолгандим… Мабодо… Ўлиб-нетиб қолсангиз, мени ким даволаркан-а?..

 

* * *

 

Буви жажжи неварасидан сўради:

— Дераза ойнасини ким синдирди?

— Ойим. Лекин дадам айбдор.

— Нега?

— Ойим капгирни дадамга қараб отганда у энгашиб қолди.

 

* * *

 

— Ойи, ростдан ҳам одамлар маймундан тарқаганми?

— Ҳа.

— Шунинг учун ҳам маймунлар камайиб кетаётган экан-да!

 

* * *

 

Врач бемордан сўради:

— Ухлашдан олдин 280354 гача санашни маслаҳат бергандим. Амал қилдингизми?

— Албатта.

— Хўш, фойда бердими?

— Билмадим. Тонг отиб қолди.

 

* * *

 

Бир куни чукчага дўстлари янги йил совғаси сифатида мандарин ва қизил икра жўнатишди. Чукча уларга жавоб ёзди:

— Совғани олдим, раҳмат! Мандаринни маза қилиб едик! Лекин анави қизил меваларингни ташлаб юбордим. Балиқ ҳиди уриб қолган экан!

 

* * *

 

Хотин эридан сўради:

— Дадаси, мен билан дунёнинг нариги четига бўлса ҳам кетармидингиз?

— Албатта. Биз сен билан ёруғлик тезлигида кетардик. Тасаввур қил, қайтганимизда уйимиз таъмирлаб бўлинган, болалар катта бўлиб қолишган… Онанг эса йўқ бўлади!