Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 5 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

5 июл сиз учун унумли ва қувончли кечади. Ишларингиз бароридан келади. Шахсий ҳаётда ҳам муваффақиятли лаҳзалар кўпроқ бўлиши учун ҳаракатингизни қилинг. Ишда ўзгалар ёрдамига умид боғламанг. Ўз куч ва имкониятларингиз етиб ортарли. Қариндошлар билан баҳслар юзага келса, жанжалга айланиб кетмаслигини таъминланг. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Ҳар бир қўл уришингиз лозим бўлган ишни олдиндан режалаштириб олсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Ишдан ишга сакраш фикрингиздан воз кечинг. Бир ишни якунламагунча бошқасига ўтманг. Бунинг оқибатида нафақат вақт, балки беҳуда куч ҳам йўқотасиз. Суюкли инсонингиз билан ўзаро муносабатлар совуқлаша бораётганини ҳис этишингиз мумкин. Бу масалада айбни ўзингиздан қидирсангиз, яхши бўларди. Молиявий масалада кўнгилсизликларга дуч келсангиз, файласуфларча хотиржам муносабатда бўлинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

5 июл сиз учун тўполонлар, бақир-чақирларга бой бўлиши мумкин. Айниқса, кунни жамоат транспортида ўтказадиган дўстларга осон кечмайди. Куннинг иккинчи ярмида анча йиллардан бери кўришмаган дўстингизни учратиб қолишингиз кутилади. У сизни кафега таклиф этади ва орадаги суҳбат жуда тотли кечиши тайин. Фақат спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилинг. Ўзингизга яхши бўлади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугунги кун сизга истаганингизча оптимизм, позитив кайфиятлар ҳадя этишга тайёр. Ҳатто, моддий аҳволингизни яхшилашга қаратилган амаллар ҳам аъло даражада якунланади. Бироқ банклардан кредит олиш, кимлардандир қарз кўтаришни хаёлингизга ҳам келтирманг. Оиласизларнинг баъзилари шахсий ҳаётда муваффақият қозонади. Сиз анчадан бери кўз остингизга олиб юрган инсонни ниҳоят ўз тарафингизга оғдира биласиз. Бахтли бўлинг!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

5 июл куни шахсий бизнеси борлар ҳар кундагидан икки ҳисса кўпроқ даромад эгасига айланишади. Бу йўлда жиддий тўсиқларнинг барчасини енгиб ўтишга эришасиз. Рақобатчиларни чангингизда қолдириб кета оласиз. Бугун саломатиликни тиклаш йўлидаги ҳар қандай амаллар муваффақиятли ўтади. Фақат бунинг учун профессионаллар ишлайдиган клиникага мурожаат этишингиз лозим.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун паризод буржи остида туғилганларнинг ишхонадаги мартабаси, обрўси, балки лавозими бир поғонага бўлсин юқорилайди. Рўзғордаги муаммоларни бир нафасда бартараф этиб ташлайсиз. Келиши керак бўлган пуллар ҳам узоқ кутдирмайди. Яқинларингиз эса ажойиб хушхабар айтиб кайфиятингизни янада кўтаринки ҳолатга келтиришади. Башарти саломатлик масаласида шикоятингиз бўлса, бу ишни ҳам бугундан қолдирмай амалга оширишингиз керак.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

5 июлда энг мушкул вазифаларни ҳам жуда осонлик билан бажара олишингиз кўпчиликни ҳайратга солиши мумкин. Вазият талаб қилса, бу йўлда таваккалчиликдан ҳам чўчиманг. Ижод кишилари ҳам омадсиз қолиб кетишмайди. Аксинча, уларнинг аксарияти хорижга жўнаб кетиши эҳтимолга яқин. Қариндошлар сизга кутилмаганда танбеҳ берса, аччиқланманг. Муаммони силлиқчасига ҳал этишга уриниб кўринг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун кам ўйлаб, кўп ишлайдиган кунингиз эканини унутманг. Тушкунликларни, иккиланишларни четга суриб қўйинг. Таваккал қилинг. Тижоратга яқиндагина қўл урган бўлсангиз, яқин дўстларингиздан бири сизга тўғри йўл кўрсатади. Тўғри, бугун чаён буржи остида туғилганлар мўмай даромаддан умид қилмасликлари керак бўлади. Лекин пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Саломатлигингизни сақланг. Овқатланишда сергак бўлинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

5 июл куни шахсий тажрибангиз ишхонангиздаги бир қатор ҳамкасбларга ҳам асқотиб қолиши мумкин. Жамоада муҳит жуда қалтис бир аҳволда эди. Агар ҳамкасбларга ёрдамингиз тегса, ишонингки, муҳит яхшиланади. Муносабатлар илиқлашади. Демак, барака бўлади. Асосийси, сиз бошқаларнинг шахсий ҳаётига аралашманг. Айримлар кечки пайт қайсидир лойиҳани қойиллатиш орқали катта пул ишлаб олиши мумкин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугунги кун шу қадар унумлики, бажариб бўлмайдиган иш, бартараф этилмай қоладиган муаммонинг ўзи бўлмайди. Сиздаги фаоллик, ташаббускорлик айнан бугун иш беради. Молиявий муаммоларнинг ижобий ҳал бўлиши ва киссангиз пулга тўла бориши ҳам бугунга тўғри келади. Оилали бўлсангиз, жуфтингиз учун кечқурун сюрприз уюштиринг. Уни хурсанд этинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

5 июлда нигоҳларингиз ҳам гўёки гапира бошлайди. Сизга бир боққан одам нима демоқчилигингизни дарров пайқаб ола билади. Бундай ҳолат тадбиркорларнинг яқин ҳамкорлар билан ўзаро келишувларида жуда керак бўлади. Агар кўнгли қора, муштумзўр, жанжални пулга сотиб оладиганлар қаршисида камгап одамга айлансангиз, бу ҳам сизнинг фойдангизга. Кўнгилсизликлар нари чекинади. Бугун томоқ, ошқозон-ичак, юрак кабиларда жиддий муаммо кузатилиши мумкин.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Балиқ буржи остида туғилганлар учун бугунги кун тинч, осойишта ўтади. Кимгадир ниманидир исботлаш, кимнидир қайсидир масалада хушнуд этиш кабилар сизни безовта қилмайди. Олис сафарга отланган бўлсангиз, ишонинг, сафар муваффақиятли кечади. Оиласизлар кечқурун романтик учрашувни бошдан ўтказишади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади