«Аёл» сериалидаги Сарп (Жанер Жиндорук) ҳақида сиз билмаган ҳақиқатлар…

0

«Аёл» сериалида Сарп ролини ўйнаган актёр Жанер Жиндорукни томошабинлар италиялик актриса Моника Беллуччи иштирокидаги «Каркидонлар фасли» фильми орқали ҳам танишади.

Жанер Жиндорук 1980 йил 2 апрелда Адана (Туркия) да туғилди. Онаси — Мушарраф, отаси — ёзувчи Зафер Дорук икки марта Ўрхан Камол номидаги ёзувчилар мукофоти билан тақдирланган.

Жанернинг икки акаси — Мунир Жан Жиндорук ва Танер Жиндорук ҳам актёр. Жанер уларнинг таъсирида актёрлик оламига қадам қўйиб, театрдаги фаолиятини бошлади. Амакиси Эрдал Жиндорук ҳам театр актёри.

Жанернинг болалиги саҳна ортида ўтди. Мактабда, коллежда ва университетда у доим ўзига постановкалардан роль топарди. У Чукурова давлат консерваториясининг театр факультетини тамомлади.

Жанернинг илк роли «Фаҳим пошо ер-мулки»даги Юсуф роли бўлди. 1997 йилда у Сейхан ҳокими театр гуруҳи таркибида биринчи марта профессионал саҳнага чиқди. 10 ёшида Жанер Сайхан ҳокимлиги гуруҳи ва Адана шаҳар театрида роль ижро эта бошлади.

2006 йилда Жанер тўрт нафар болаликдаги дўсти билан Истанбулга келди. Ўшандаёқ халқаро фильмдаги роль билан кинодаги фаолиятини бошлади. Бу фильмда у Ўзгу Намал билан суратга тушди. 2008 йилда «Капалак» фильмида роь ижро этди. 2007 йилда «Қора ва оқ» сериалида суратга тушди, 2008 йилда эса «Кечиккан баҳор» ва «Хазонрезги» сериалларида ўйнади. «Хазонрезги» сериалидаги доктор Назми роли томошабинлар эътиборини тортди. 2009 йилда Жанер Жиндорук «Хонимнинг қўрғони» сериалида Камол ролини ўйнаб, Меҳмет Аслантуғ ва Ўзгу Намал билан бирга ишлади. 2012 йилда у Эбру Ўзкан билан «Пандалар тарихи» театр  постановкасида ишлади. Ўша йили Баҳман Гобадининг «Каркидонлар фасли» фильмида суратга тушди. Бу кинокартинада Йилмаз Эрдўған, Берен Саат ва Моника Беллуччи ҳам иштирок этган.

2013 йилда Жанер «Бу ўртамизда қолсин» сериалида Уғур Южел ва Гёкче Баҳодир билан бош ролни ўйнади. 2014 йилда режиссёр Несли Чўлгеченнинг «Мусиқа янграсин» фильмида бош ролни ижро этиб, Белчим Билгин ва Энгин Хепилери билан бирга ишлади. 2015 йилда актёр ироқлик режиссёр Хинер Салеемнинг «Тор кўйлак» фильмида суратга тушди. Бу кинокартинада Туба Буюкустун, Хазар Эргучлу, Инанч Конукчу, Деврим Якут ва Жанан Эргудер ҳам суратга тушди. Фильм 2016 йилда киноижарага чиқди.

Жанер Жиндорук режиссёр Туркер Инанўғлунинг «Истанбул» мюзиклида Али ролини ўйнаб, Нухет Дуру, Пелин Акил, Жезми Баскин ва Кайхан Йилдизўғлу билан бирга ишлади.

2016 йилда Аслихан Гўрбуз ва Танер Бирсел билан бирга «Ўчаётган чўғлар» фильмида суратга тушган Жанернинг ижросини   танқидчилар жуда юқори баҳолашди. Ўша йили Жанер Гизем Каража билан бирга «Истанбул кўчалари»да суратга тушди, шунингдек, «Аёл» сериалида Сарп ролини ўйнади.

Жанер Жиндорук турк актрисаси Селин Шакаржи билан маълум вақт учрашиб юрди. Унга қадар актриса Фара Зайнаб Абдулла билан севишди.

Бир неча йилдан сўнг, 2018 йилда Жанер Жиндорукнинг Селин Шакаржи билан муносабатларига нуқта қўйилди. Жуфтлик «Инстаграм»дан бирга тушган ҳамма суратларини ўчириб ташлади. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда бир-бирини ўқишни, кузатишни тўхтатди. Айни пайтда Жанер бўйдоқ, ҳеч ким билан учрашмайди.

СЕВИНЧ тайёрлади.