ЕР ЮЗИДАГИ ЎЛИМ КЕЛТИРУВЧИ ЖОЙЛАР…

0

 

Заминимизнинг бағри кенг. Тирик жонзотлардан тортиб ўлик жисмларгача барчасини бағрига олаверади. Аммо шундай бағри кенг масканнинг ҳам хавфли, хосиятсиз жойлари йўқ эмас. Қуйида шундай масканларнинг бир нечтасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

1. АМЕРИКА. ЙЕЛЛОУСТОН ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ КИСЛОТА КЎЛИ.

Бу кўлни маълум масофадан туриб бемалол томоша қилиш мумкин. У ҳеч кимга зиён етказмайди. Аммо кўл сўвига қўл теккизиш фақат ўлим ҳадя этади. Масалан, бундан бир неча йил олдин Американинг Орегона штатида яшовчи бир йигит кўл сувининг ҳароратини текшириб кўрмоқчи бўлди-ю, сувга қўл чўзди. Шу заҳоти сирпаниб кетиб кўлга қулади ва яқинларининг кўз ўнгида худди мум каби эриб битди.

2. КИВУ КЎЛИ. МАРКАЗИЙ АФРИКА.

Қарасангиз, бу кўл безиён, одатий кўллардан биридек туюлади. Аммо инсон ҳаётига хавф солишда тенгсиз. Киву кўли тубидан тахминан 55 миллиард куб метр метан гази жой олган. Бу ҳам етмагандек, кўлга яқин ерда Китуро вулқони жойлашган. У 1948 йили уйғонган. Ўшандаёқ кўл суви қайнай бошлаган. Кўлда яшовчи барча тирик жонлар ўлим топган. Шундай хавфли кўл атрофида ҳозир ҳам икки миллион киши истиқомат қилади.

3. СУВДАГИ КАТТАКОН МОВИЙРАНГ ЎПҚОН. БЕЛИЗ.

Бу ўпқоннинг диаметри 305 метр, чуқурлиги эса 123 метрга тенг. Ўпқонни «Тириклар қабристони» деб аташади. Сув остида ғор, тор лабиринтлар. Денгиз маҳлуқлари умр кечиради. Ўпқонга тушган тирик жон борки, даҳшатли ўлим топади.

4. ИНДОНЕЗИЯДАГИ ОЛОВЛИ ТОҒ.

Бу вулқон тез-тез уйғонишга одатланган. Охирги марта 2014 йили уйғонган. Ўшанда ўнлаб маҳаллий аҳоли вакиллари ўлиб кетган.

5. ЎЛИМГА ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ. БОЛИВИЯ.

Маҳаллий аҳоли уни ажал йўли деб беҳуда атамаган. Йўлнинг бир томонида улкан тоғ қад ростлаган. Қачон қараса сел келиб ўтган-кетганга жиддий хавф солади. Бундан ташқари, шу йўлда автоҳалокатлар кўп содир бўлади. Барчаси албатта ўлим билан якун топади. Йўлда кутилмаган бурилишлар кўп. Иккинчи тарафида олти юз метрли жарлик мавжуд.