Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 7 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

7 июл куни пассив ҳаёт тарзини танласангиз, кечирилмас хатога йўл қўйган бўласиз. Чунки бугун омадга эришишингиз учун қулай имкониятлар жуда кўп. Аммо катта пул ҳақида гапиришга ҳали эрта. Барибир неки ишга қўл урсангиз ҳам, «Шу иш менга керакми?» деган саволга ўрин қолдирманг. Сабаби, арзимас туюлган иш ҳам яқин келажакда сизга ўша катта пулни ҳадя этиши мумкин. Дадил ва бардам бўлинг! Кечқурунлари эртанги кун учун режа тузишни одат қилишингиз тавсия этилади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун фақат оила, уй ва рўзғор ҳақида ўйлайдиган, қайғурадиган кунингиз. Рўзғорингизда бир талай ечимини кутаётган муаммолар бор. Уларни албатта бартараф этишингиз шарт. Демак, дам олиш куни ҳам нафас ростлашга вақтингиз бўлмаслиги мумкин. Шахсий бизнеси борлар 7 июлдан мўмай даромад кутмаганлари маъқул. Буни ҳатто пулдор танишларингиз ҳам ҳал қилиб бера олмайди. Кечқурун айрим дўстларимиз хизмат сафарига жўнаб кетишлари кутилади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

7 июлда борлиғингизни гармония чулғаб олиши кутилмоқда. Шу баҳонада ёшликдаги ажойиб лаҳзалар хаёлингизни чулғайди. Яқин ва қадрдон инсонларни ёдга оласиз. Бу ҳам қалбингизга ёқимли туйғуларни бахш этади. Кун давомида ўтмишдаги дўстлардан бири билан тасодифан учрашиб қолишингиз ва ёқимли суҳбат қуришингиз мумкин. Молиявий муаммоларнинг ижобий интиҳоси узоқ кутдирмайди. Айниқса, бугун молиявий масалада тадбиркорларнинг куни туғади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Яқин инсонингиз билан илиқ муносабатлар сақланиб қолишини истасангиз, бугун ён беришдан нарига ўтмаслигингиз керак. Барча хунук хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Улар оилавий ҳаётингизни издан чиқаради. Ўзингизга ишонч ҳиссини сўндирманг. Кечки пайт сизни тантанали тадбир ёки қуюқ зиёфатга таклиф қилишлари мумкин. Аёллар куннинг иккинчи ярмида янги кийимлар харид қилиши кутилади. Харидингиз бароридан келсин! Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

7 июл куни ҳар қандай ишга қўл урсангиз ҳам барибир муваффақият, қувончли лаҳзалар сизники бўлади. Ҳатто, илгари ўзингиз ёқтирмаган, нуқул танқид остига олган ишлар ҳам сердаромад эканига гувоҳ бўласиз. Бугун косметик муолажалар, ҳаммомга тушиб парланиш хайрли кечади. Лекин косметик муолажаларни мутахассис маслаҳатисиз амалга оширманг. Кун мобайнида кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказинг. Спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Эрталабданоқ кайфиятингиз тушкун ҳолатда уйғонасиз. Шунинг учунми, гапирган гапингиз ҳам, бажарадиган ишингиз ҳам ташвиш келтираётгандек туюлади. Билинг, ҳаётингизда қисқа муддатли танаффуслар ҳосил қилишингиз керак. Молия масаласида ўзингизни ўтдан чўғга ураверишингиз тавсия этилмайди. Негаки бу билан даромадингиз кўпайиб қолмайди. Кечқурун эса сизни ниҳоят хурсандчилик онлари кутади. Ҳамкасблардан бири қўнғироқ қилиб ёқимли хабар етказади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

7 июлда тақдирнинг ҳар бир белгисига алоҳида эътибор билан ёндашишингиз талаб этилади. Чунки фавқулодда мартабангиз ошиши ёки шахсий ҳаётингизда қандайдир ёқимли лаҳзалар юзага келиши ва сиз буни пайқамай қолишингиз мумкин. Муҳаббатда оила қурмаганлар бўлғуси жуфти билан очиқ муносабатлар юритиши керак. Ёлғонларга сира ўрин берманг. Баъзилар кечки пайт қисқа муддатга сафар уюштиришлари кутилади. Электр токига ишлайдиган, кесувчи ускуналар билан муносабат юритганда, ниҳоятда эҳтиёт бўлинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Кунингиз унумли кечади. Ишда ҳам, ҳаётда ҳам сиз кутган натижалар аста-секинлик билан бўлса-да, юз кўрсата бошлайди. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ўз мустақил фикрингизга суянган ҳолда иш тутинг. Атрофдагиларнинг маслаҳатларига қулоқ тутиб қолишингиз шарт эмас. Принципларингизга содиқ қолинг. Эзгу мақсадлар сари интилишдан тўхтаманг. Муҳаббатда эҳтиросларга эрк беришдан сақланинг. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилиш ҳам зиён келтирмайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

7 июл куни ўқотар буржи остида туғилганларни омаднинг ўзи кун бўйи таъқиб қилади. Мўмай даромад келтирувчи ишларни таклиф қилишади. Тадбиркорлар омад кетидан омадга эришишади. Саломатлик ҳақида алоҳида қайғуринг. У темирдан эмас. Тўғри овқатланинг. Кўча овқатини истеъмол қилишдан тийилинг. Акс ҳолда гастирит ёки ошқозон ярасини орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Оиладагилар билан мулойим муносабат юритишга ҳаракат қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Ёлғизлар бугун кун бўйи муҳаббат оғушида бўлишлари кутилади. Сиз севган инсоннинг муҳаббати софлигига яна бир бор амин бўласиз. Шон-шуҳрат учун елиб-югуришдан тийилинг. Ёки бу йўлда тоза, ҳалол йўл танланг. Куннинг иккинчи ярмида таниш-билишлардан кимдир сизни оилавий меҳмонга таклиф қилиш эҳтимоли бор. Кечқурун овқатланиш рационингизни яна бир бор кўздан ўтказиб олинг. Режимни бузманг. Меъёрни билинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

7 июлда атрофдагилар билан билиб-билмай баҳсга кириша бошлашингиз мумкин. Баҳслар орқали сиз ўзингизни ҳар жабҳада ҳақ қилиб кўрсатишга уринасиз. Эҳтиёт бўлинг. Баҳслар катта жанжалга айланиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Янги маҳсулотлар ёки энди гуллай бошлаган ўсимликларга аллергия пайдо бўлиш хавфи бор. Спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланишдан бугунча воз кечинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатлигингизни сақланг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Эрталабдан гоҳ ширин, гоҳ тахир маҳсулотларга кўнглингиз кета бошлайди. Иш кўплигидан бор кучингизни сарфлаб меҳнат қиласиз. Натижада тушга бориб кучдан қоласиз ва дам олмасангиз бўлмайдиган даражага етасиз. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида яқин ҳамкорлар билан учрашиши кутилади. Учрашув якунида эса фойдали шартнома имзоланиши мумкин. Оёқ ва бел қисмингизни жисмонан зўриқтиришдан тийилинг. Ҳаммомга тушиб парлансангиз ҳам зиён кўрмайсиз.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади